Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> 2016 ўқув йили натижаларига кўра Ахборот коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби кафедрасида

2016 ўқув йили натижаларига кўра Ахборот коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби кафедрасида

   2016 ўқув йили якунига кўра Ахборот коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби кафедрасида жами 913 та ходимлар малака оширди. Шундан 566 нафари ёки 62 фоизи статистика тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ва 347 нафари (38%) ҳалқ хўжалигининг бошқа тармоқларида фаолият кўрсатадиган ходимлар хисобланади. Жами 913 нафар тингловчидан 546 нафари (59,8%), шу жумладан 430 нафари тизим ходимлари АКТ соҳаси бўйича малака оширдилар. Бухгалтерия соҳасига оид ўқув курсларида жами жами тингловчилардан 340 нафари, шу жумладан 109 нафар тизим ходимлари ўз малакаларини оширдилар.

   Академик С.С.Гулямовнинг “Вақтли қаторларнинг статистик тахлили ва мавсумий тебранишларни прогнозлаштириш” номли ўқув қўлланмаси нашр этилди.

 

   Академик С.С.Гулямов, марказ директори О.А.Кутлиев ва катта ўқитувчи М.Ахмедованинг “Ўзбекистонда электрон хукумат тизимини жорий этиш ва ривожланиш асослари” номли ўқув қўлланмаси чоп этилди.

   Академик С.С.Гулямов, марказ директори О.А.Кутлиев ва катта ўқитувчи М.Акбарованинг “Статистика органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш асослари” номли ўқув қўлланмаси чоп этилди.

   2017 йил январ ойида Ахборот коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби кафедрасида 14 та статистика тизими ходими ахборот хавфсизлиги бўйича ва 14 та тингловчи Элетрон хукумат бўйича малака оширдилар.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: