Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> 2017 йил 24 март куни семинар

2017 йил 24 март куни семинар

   2017 йил 24 март куни Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан юридик хизмат фаолиятини, қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини Давлат статистика қўмитаси тизимида таъминлаш борасидаги вазифаларни бажариш”га бағишланган  семинар  бўлиб ўтди.

    Семинарда Давлат статистика қўмитаси тизими ҳудудий бошқармаларининг Статистик фаолиятни ташкил этиш ва йиғма ишлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда юридик хизмат ходимлари иштирок этдилар.

    Семинарни Марказ директори в.в.б. О.А.Қутлиев очиб берди ва кун тартиби билан таништириб, семинарнинг мақсади ва вазифалари тўғрисида қисқача тушунтириш берди. Шундан сўнг маъруза қилиш учун сўзни Давлат статистика қўмитасининг Юридик хизмати бош юрисконсульти Н.Анваровга ва қўмита аппаратининг Ҳудудий статистика органлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Джанимовга  берди.

  Семинар жуда қизиқарли ва саволларга бой бўлди. Семинар иштирокчилари юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича чора-тадбирлар режасини самарали амалга ошиириш ва Юридик хизматлар фаолиятини ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари ҳақида билим ва кўникмаларини бойитдилар.

      Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирларини ҳамда 2017-2018 йилларга мўлжалланган қоррупцияга қарши курашиш Далат дастурини қўмита тизимида ижросини таъминлаш юзасидан аниқ вазифаларини белгилаб олдилар.

      Семинардан фотолавҳалар ҳавола этилади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: