Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Марказда Наврўз байрами нишонланди

Марказда Наврўз байрами нишонланди

Марказда Наврўз байрами нишонланди

2017 йилнинг 31 март куни Марказ жамоаси Наврўз байрамини нишонлади. Шу куни эрталаб тайёрланган сумалак жамоа аъзоларига тарқатилди ва Марказда ишлаб нафақага чиққан фахрийларга етказиб берилди. Тушликка эса дастурхон тортилиб, ош берилди. Ушбу айёмга Марказда фаолият кўрсатаётган ва нафақага чиққан фахрийлар ва дарс жараёнларига таклиф этиладиган кекса профессор ўқитувчилар, жумладан Ўзбекистон Республикаси фан арбоблари академик С.С.Гулямов ва профессор Э.Акрамов ҳамда профессор А.М.Абдуллаевлар иштирок этишди.


Шунингдек, пенсияга чиққан ходимга эсдалик совға топширилиб, дам олишга кузатилди. Тадбирдан барча жамоа аъзолари хурсанд бўлиб, байрамни яхши кайфиятда ўтказишди.


Барчага Наврўз айёми муборак бўлсин, йилимиз қут-баракали, омадли, хайрли ва бахтли бўлсин!


Мазкур тадбирдан фотолавҳалар ҳавола этилган.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: