Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> “Соҳибқирон Амир Темур – Буюк саркарда, қудратли давлат асосчиси” мавзусига бағишланган давра суҳбати

“Соҳибқирон Амир Темур – Буюк саркарда, қудратли давлат асосчиси” мавзусига бағишланган давра суҳбати

   Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида, Марказ ходимлари ўртасида юксак маънавий муҳитни шакллантириш мақсадида ташкил этиладиган миллий ғоя тарғиботини ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан 2017 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури доирасида 2017 йил 18 апрель куни “Соҳибқирон Амир Темур – Буюк саркарда, қудратли давлат асосчиси” мавзусида марказ ходимлари ва тингловчилари учун давра суҳбати бўлиб ўтди.

   Давра суҳбатини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби академик С.С. Гулямов ва “Олтин қалам” мукофоти совриндори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзаси, Маънавият тарғиботчиси НТМ лектори Т.Эшбеков олиб бордилар.

   Давра суҳбати давомида марказ тингловчилари ва ходимларига мамлакатимиз истиқлолга эришган вақтдан эътиборан Амир Темур шахси халқимиз учун яна Ватан ва миллат тимсолига айланганлиги, Мустақиллигимизнинг ҳар бир тадбирида, Ўзбекистоннинг ҳар бир қадамида ул буюк зот руҳи бизга ҳамроҳу ҳамнафаслиги таъкидланди.

   Амир Темурда Ватанни севиш, халқини улуғлаш, улар билан фахрланиш ва ғурурланиш сингари олий маънавий фазилатлар барқ уриб турганлиги, Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, Низомиддин Шомий, Шарафиддин Али Яздийларнинг “Зафарнома”лари, Ибн Арабшоҳнинг “Темур ҳақидаги ҳабарларда тақдир ажойиботлари” ва бошқа асарларда келтирилган соҳибқироннинг ибратли ишлари, панд-насиҳатлари раиятпарварлик, меҳр-мурувват, қўшничиликка риоя қилиш, соҳибқироннинг бунёдкорлик соҳасидаги беқиёс тарихий хизматлари ва ниҳоят, мардлик ва қаҳрамонлик ҳақидаги ўгитлари ҳақида сўз юритилди. 

Семинардан фотолавҳалар ҳавола этилган.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: