Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлар -> “Ўзбекистоннннг ён атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш. Мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш” мавзусига бағишланган давра суҳбати

“Ўзбекистоннннг ён атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш. Мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш” мавзусига бағишланган давра суҳбати

   2017 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури доирасида 2017 йил 18 апрель куни “Ўзбекистоннннг ён атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш. Мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш” мавзусида марказ ходимлари ва тингловчилари учун давра суҳбати бўлиб ўтди.

   Давра суҳбатини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби академик С.С. Гулямов ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг сиёсий шарҳловчиси, “Шухрат”медали соҳиби, халқ таълими аълочиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Қ.Т.Каримбеков олиб бордилар.

   Давра суҳбати давомида марказ тингловчилари ва ходимларига муқаддас қадриятларимиз халқимизни, айниқса ёш авлодни Ватанга муҳаббат, аждодларга садоқат, зўравонликка нафрат руҳида тарбияловчи, уларни эзгулик ва бунёдкорликка даъват этувчи битмас-туганмас куч-кудрат манбаи эканлигини таъкидлаб, улар нафақат мафкуравий бўшлиқнинг юзага келишига, балки минг йиллардан бери халол меҳнати ва оламшумул кашфиётлари ила жахон тамаддунига салмоқли хисса қўшиб келаётган халқимизнинг менталитетига тамомила зид бўлган террорчилик ғояларининг кириб келишига қарши қаратилган мустаҳкам қалқон эканлиги таъкидлаб ўтилди.

   Мамлакатимиз ҳудудида террорчиликнинг олдини олишга қаратилган огоҳлик ва унга қарши курашга хамиша тайёр туриш лозимлиги ҳақида  гапирилди. Ҳар қандай экстремистик ва террористик фаолиятнинг моҳияти ўзгалар устидан ҳукмронликка ёки мавжуд сиёсий-мафкуравий, ижтимоий-иқтисодий тарғиботга қарши зўравонлик, жисмоний куч ишлатиш орқали ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишдан иборатлиги, шунинг учун ҳам экстремизм ва терроризм бутун жаҳон афкор оммаси, прогрессив кучлари томонидан қораланаётганлиги қайд қилиб ўтилди. 

Семинардан фотолавҳалар ҳавола этилган.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: