Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари

   Жорий йилнинг 24-29 апрель кунлари Андижонда «Статистика фаолиятида электрон ҳужжат айланиши, “Электрон ҳукумат” миллий тизимини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш» мавзусида статистика тизими ҳамда вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ходимлари учун ҳамда «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузиш ҳамда аудит назоратини ташкил этиш услубияти» мавзусида корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари учун малака ошириш курслари вилоят ҳокимлиги ёрдамида ташкил этилди.   Ўқув курсларида статистика тизими ходимлари ва  вилоят корхоналари ва ташкилотларидан мутахассис ходимлар ўз билим савиялари ва малака кўникмаларини оширдилар.

   Ўқув курсларида Республикада хизмат кўрсатган фан арбоби, Марказнинг “Ахборот коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби” кафедрасининг мудири, академик С.Гулямов маъруза билан иштирок этди.

Бундан ташқари, мутахассис ходимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган тингловчиларга “Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусида маъруза билан давра суҳбатини ўтказди.

   Шунингдек, С.Гулямов Андижон машинасозлик институтида жами 200 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар, ёш илмий ходимлар ва магистрлар иштирокида ташкил этилган илмий-амалий семинарда “Интеллектуал қобилиятни ривожлантириш, таълим, илм-фан ва технологиялар модернизациясининг асоси” мавзусида маъруза билан қатнашди.

    

Фотолавҳалар



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: