Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлар -> Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримовни ёд этиб

Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримовни ёд этиб

   Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлар марказининг профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари билан биргаликда 2017 йил 11 сентябрь куни мустақил Ўзбекистонимизни биринчи Президенти, давлат ва сиёсат арбоби, халқимизни ардоқли фарзанди марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб хотирлашди.

   Ислом Каримов номи халқ, юрти манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиб, шу мақсад йўлида бутун умрини сарфлаган буюк давлат арбоби, доно сиёсатчи, том маънодаги ватанпарвар инсон сифатида қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

  Юртдошларимизнинг Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентига бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромига сабаб уларнинг юксак мартабалари эмас, балки том маънода элим деб, юртим деб ёниб яшаганликлари ва давлат раҳбари сифатида амалга оширган тарихий ишларидир. Шулар жумласига бугунги кунда Тошкент шаҳрининг кўрки бўлиб турган Мустақиллик майдонидаги  “Эзгулик аркаси”, ёшларимизнинг муқаддас зиёратгоҳи ҳисобланмиш “Ёшлар ижод саройи” шулар жумласидандир.

  Ушбу йирик бино ва иншоатлар билан яқиндан танишиш мақсадида марказнинг профессор-ўқитувчи ва тингловчилари айланиб чиқишди ва катта таъсурот билан қайтдилар.

    Тадбирдан фотолавҳалар тақдим этилади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: