Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Марказ тингловчилари иштирокида амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлар

Марказ тингловчилари иштирокида амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлар

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февраль “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарорини ва мазкур қарорга биноан қабул қилинган Давлат дастурларини ўрганиш ва илмий дунёкарашга доир билимлар тизимини эгаллаган бўлиши, инсоннинг маънавий қиёфаси хакида билимларга эга бўлиши, улардан ҳаётда ва касбий фаолиятида ҳамда замонавий илмий тадқиқотларда фойдалана олиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлар маркази профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари билан биргаликда 2017 йил 19 август куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Зангиота зиёратгоҳини зиёрат қилиш билан бир қаторда бутун умрини иймон ва эътиқод, ватанпарварлик ва инсонпарварлик, поклик ва ҳалоллик, илм ва маърифат, адолат ва диёнат йўлида фидо этган зотларнинг мўътабар хоклари макон топган замингина муқаддасдир эканлиги тўғрисидаги маълумотларга ва “Зангиота мақбарасининг сири” ҳақида яқиндан танишдилар.

   Шунингдек,  бугунги кунда шаҳримизнинг асосий кўрки ва кўзгусига айланган йирик бино ва иншоатларни бориб кўришди. Жумладан, миллатимиз фахрига айланган “Эзгулик аркаси”, ёшларимизнинг муқаддас зиёратгоҳи ҳисобланмиш “Ёшлар ижод саройи” каби диққатга сазовор жойларни айланиб чиқишди. Марказ тингловчилари ушбу ижодий сафарларида мамлакатимизда бугунги кунда амалга оширилаётган йирик лойиҳалари тўғрисида катта таъсурот билан қайтдилар.

   Тадбирдан фотолавҳалар тақдим этилади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: