Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> 2018 йил 22 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар компаниясининг марказий павильонлардаги кўргазмаларда “Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, чоп этиш ва тарқатишнинг халқаро амалиётдаги замонавий усуллари” курсига келган 78-18-гуруҳ тингловчилари иштирок этишди.

2018 йил 22 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар компаниясининг марказий павильонлардаги кўргазмаларда “Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, чоп этиш ва тарқатишнинг халқаро амалиётдаги замонавий усуллари” курсига келган 78-18-гуруҳ тингловчилари иштирок этишди.

 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлар маркази профессор-ўқитувчилари ва “Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, чоп этиш ва тарқатишнинг халқаро амалиётдаги замонавий усуллари” курсига келган 78-18-гуруҳ тингловчилари билан маънавий-маърифий тадбирлар доирасида 2018 йилнинг 19-24 ноябрь кунлари бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, 22-ноябрь куни Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлар маркази профессор-ўқитувчилари ва тингловчилар билан биргаликда Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар компаниясининг марказий павильонларида жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунлари «XIV Xалқаро кўргазмалар» деб номланган Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ютуқларини намоён қилувчи, барча саноат йўналишларидаги юқори сифатли ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирокида кўргазма бўлиб ўтиши белгиланган.
Ушбу кўргазма-ярмаркада маҳаллий саноат корхоналарининг тақдимотлари бўлиб ўтади, шу жумладан, ташриф буюрувчилар республикамизнинг илмий-саноат йўналишидаги барча ютуқлари ва намоён қилинган инновацион лойиҳалар ҳақида маълумот олишлари мумкин булади.
Шунингдек, Юртбошимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига жалб этиш юзасидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлари ва ўз ўрнида ушбу ўтказиладиган кўргазма-ярмарка тадбиркорларнинг чет эл бозорларига чиқишига, хорижий ҳамкорлар топишида имкониятлар яратади. 
Бундан ташқари, кўргазма меҳмонлари мамлакатимизнинг эркин иқтисодий ва махсус иқтисодий зоналари, технопарклар, енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, кимё саноати, халқ истеъмол моллари, қишлоқ хўжалик техникалари, йўл транспорт инфратузилмаси, электротехника, телекоммуникация ва ахборот технологиялари, агросаноат соҳаларида эришилган ютуқлар ва янги турдаги ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари кенг кўламда намойиш этилаётганлиги тўғрисида яқиндан танишиб катта таъсурот билан қайтдилар.
Тадбирдан фотолавҳалар.


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: