Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини

           Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари ва ходимлари иштирокида 2017 йил 4 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини” кенг нишонлаш муносабати билан “Бахтимиз қомуси ва ободлик дастури”мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Марказ  бош юрисконсульти Т.Р.Тўхтасинов маъруза қилди.

          Т.Р.Тўхтасинов ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 20 июнь  Ф-4969-сон Фармойиши асосан ўтказиладиган кўплаб тадбирлар қаторида таълим муассасаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирокида учрашувлар, очиқ мулоқотлар, ҳуқуқий-маърифий тадбирлар ташкил этиш белгиланган бўлиб, халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқаролари-мизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати сифатида юртимизда бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши борасида асосий пойдевор бўлиб келиши билан биргаликда, мамлакатимизда Конституциямизда белгилаб берилган қоида ва тамойиллар негизида самарали миллий қонунчилик тизими, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланиб, ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалиб, халқимизнинг онгу тафаккури тобора ўсиб бораётганлиги билан айниқса аҳамияти эканлигини таъкидлаб ўтди.

        Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 29 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5071-сонли фармойишни имзолаган бўлиб, бу ўз навбида Конституциямизда белгилиб қўйилган қонунийлик, адолат ва инсонпарварликни ўзида номоён ҳамда мужжасам этганлигининг яққол ифодасидир.

         Шунингдек, жорий йилнинг 10 октябрида «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5201-сон Фармони имзоланган. «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан ҳамда мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшган фуқароларни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган.Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 2017 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-426-сонли 2017 йил 31 майдаги ЎРҚ-430- сонли ва 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-439-сонли қонунлар билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчалари юзасидан алоҳида тушинтириш бериб ўтилди.

             Ушбу тадбир Давлат статистика қўмитаси кадрларни қайта тайёрлаш ва тадқиқотлар маркази ходимлари иштирокида сермазмун ва қизиқарли тарзда такиллаштирилди ҳамда тадбир иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга статистика қўмитаси кадрларни қайта тайёрлаш ва тадқиқотлар маркази бош юрист конуслти Т.Р.Тўхтасинов томонидан батафсил жавоб берилди.




  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: