Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Марказда очиқ дарс

Марказда очиқ дарс

   Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида 2018 йил 24 апрелда “Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика маркази профессор-ўқитувчиларининг 2018 йилда очиқ дарслар режаси”га мувофиқ  Ахборот коммуникация-технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби кафедрасининг катта ўқитувчиси Ахмедова Махсуда Нуралиевна “Давлат ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш” ўқув курсида “Интернет глобал тармоғи. Интернет тармоғи структураси, интернетга боғланиш усуллари. Интернет манзилида жойлашган веб-сайтлар.Интернетда ахборотларни қидирувнинг асосий принциплари. Интернет провайдерлар ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар”мавзуларида очиқ дарси бўлиб ўтди.
   Очиқ дарсда тингловчилар билан бирга Марказ директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари, тех.ф.н. О.А.Қутлиев, Ахборот коммуникация-технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби кафедрасининг доценти С.Ахмедова ва Ўқув-услубий ишлар ва маркетинг бўлимининг бошлиғи в.б. Г.Бадалбаевалар иштирок этдилар.
  Очиқ дарс катта ўқитувчи М.Ахмедова томонидан ишлаб чиқилган “Очиқ дарс учун кенгайтирилган дарс ишланмаси” ва унда келтирилган дарс блок чизмаси асосида олиб борилди. Дарс олдинги дарсда ўтилган мавзу бўйича берилган вазифаларни бажарилишини назорат қилишдан бошланди. Барча тингловчилар берилган саволлар бўйича ўзларининг жавобларини бердилар. Дарс жараёни тингловчиларнинг фаол иштироклари ва қизиқишлари билан ажралиб турди. Дарсда бевосита техник воситаларнинг қўлланилиши, интернетдан фойдаланган ҳолда амалларни бажарилиши, масалан коммунал хизматлар учун тўловни амалга оширилиши мисолида тингловчиларнинг чуқур билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашда чуқур аҳамият касб этди.
   Дарсда янги мавзунинг мақсади, вазифалари, маъруза мазмуни, дарс жараёнини амалга ошириш технологияси, кутиладиган натижалар, келгуси режалар ва услубий тавсиялар тўлиқ ҳамда мукаммал очиб берилди.Дарснинг якуний қисмида назорат саволлари билан тингловчилар томонидан олинган билимлар янада мустаҳкамланди. Ушбу очиқ дарс оммалаштиришга лойиқ равишда амалга оширилди.
      Очиқ дарсдан фотолавҳалар келтирилган.


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: