Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлар -> Олимпия шон-шуҳрати музейи

Олимпия шон-шуҳрати музейи

   Ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази  “Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар” кафедраси катта ўқитувчиси Ғ.Б.Эрназаров “Товар ва хизматлар нархларини статистик кузатиш ва уларнинг тахлили” (72-соат) ўқув курси  17-18  гуруҳи тингловчилари билан 2018 йил 28 март  куни Ўзбекистон “Олимпия шон-шуҳрати музейи”га ташриф буюришди.

  Тингловчилар  музейга ташриф буюришиб, музей ҳақида ўзларининг билим ва кўникмаларини бойитиб, Ўзбекистон Республикаси “Олимпия шон-шуҳрати музейи” ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар. Жумладан: музейнинг ташкил топиш тарихи, музейдаги экспонатлар ва уларнинг алоҳида залларга бўлинганлиги, музейдаги коллекциялар, музейнинг халқаро алоқалари ва ҳ.к.

   Музейга ҳар куни кўплаб инсонлар ташриф буюради, улар учун экскурсиялар, маърузалар, семинар-тренинглар ва тадбирлар уюштирилаётганлиги таҳсинга лойиқдир. Музейнинг жамоатчи фаоллари орасида таниқли сиёсатчилар, олимлар, ёзувчилар, мехнат фахрийларини учратиш мумкин. Тадбир сўнгида тингловчилар музей раҳбариятига ва  ходимларига  ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдирдилар.


    Шунингдек, мазкур 17-18 тингловчилар гуруҳи 2018 йил 29 март  куни “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига”га ташриф буюришди.

     Тингловчилар  “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига”га ташрифи билан мажмуа ҳақида ўзларининг билим ва кўникмаларини бойитдилар. Тадбир сўнгида тингловчилар мажмуага раҳбариятига ва  ходимларига  ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдиришдилар. Ташрифдан фотолавҳалар ҳавола этилган.






  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: