Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази ва Тошкент молия институти ўртасидаги илмий-амалий ҳамкорлик амалда

Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази ва Тошкент молия институти ўртасидаги илмий-амалий ҳамкорлик амалда

 
 2018 йилнинг 30 апрелида Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида Тошкент молия институтининг Молия-иқтисод факультетининг ММ-90 ва ММ-91 гуруҳ талабалари таълим муассасалари ўртасида тузилган илмий-амалий ва инновацион ҳамкорлик шартномалари асосида машғулотларни ўтказдилар. Талабалар Марказнинг фаолияти ва асосий мақсад ҳамда вазифалари билан тангишдилар. Шунингдек, талабаларга Марказнинг директори, и.ф.д., проф. Б.К.Ғайибназаров ва Давлат статистика қўмитаси аппаратининг Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бошқармаси бошлиғи О.Равшанов маъруза билан иштирок этдилар.


   Ўз навбатида Тошкент молия институтининг профессор-ўқитувчилари тех.ф.д.. профессор И.Ҳабибуллаев, и.ф.н., проф. Х.Хужакулов ва катта ўқитувчи С.Сайфуллаев ҳам маърузалар билан иштирок этдилар.
Мазкур ҳамкорликдан фотолавҳалар келтирилган.


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: