Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> 2019 йил январь-июнь ойларида амалга оширилган тадқиқот ишлари тўғрисида

2019 йил январь-июнь ойларида амалга оширилган тадқиқот ишлари тўғрисида

Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази томонидан 2019 йил январь-июнь ойларида амалга оширилган тадқиқот ишлари тўғрисида маълумот

Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази томонидан жорий йилда статистик тадқиқот ишлари Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан 2019 йил 25 декабрда тасдиқланган “Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг 2019 йилда статистика тадқиқотларини амалга ошириш бўйича иш режаси”га мувофиқ амалга оширилди.

Тасдиқланган иш режасига асосан, жорий йилда 10 та мавзуда тадқиқот ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, Марказ ходимлари томонидан январь-июнь ойларида қуйидаги 4 та мавзуда тадқиқот ишлари бажарилиб, қўмитага тақдим этилди ва тегишли тармоқ бошқармаларининг хулосалари  олинди.

 1. Асосий капиталга инвестициялар ҳажминидискретусулдаҳисоблашбўйичауслубийтавсиялар мавзуси бўйича тақиқот иши Давлат статистика қўмитасига 2019 йил апрел ойи бошида тақдим этилди.

Мазкур тадқиқот иши доирасида асосий капиталга инвестициялар ҳажмини дискрет усулда ҳисоблаш  бўйича халқаро тажрибалар асосида тайёрланган тавсиялар  қўмитанинг Инвестициялар ва қурилиш статистикаси бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва асосий капиталга инвестициялар ҳажмини дискрет усулда ҳисоблашда қўллаш учун қабул қилинди.

 2.“Уй–жойларнинг бирламчи ва иккиламчи бозорлардаги сотиш нархларини статистик кузатувини ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар” мавзуси бўйича тадқиқот ишини бажариш давомида Марказ тадқиқотчилари томонидан Тошкент уй-жой бозорига, давлат нотариал идорасига, Риэлторлар уюшмасига, Ергеодезкадастр давлат қўмитасига ташриф буюрилиб, қўйилган масалалар амалиётда батафсил ўрганиб чиқилди. Халқаро тажриба ва миллий амалиёт хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган тадқиқот иши Давлат статистика қўмитасига 2019 йил апрел ойи бошида тақдим этилди. Тадқиқот иши ва тайёрланган услубий тавсиялар қўмитанинг Нархлар статистикаси бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди ва уй – жойларнинг бирламчи ва иккиламчи бозорлардаги сотиш нархларини статистик кузатувини ташкил этишда қўлланилади.

 3. “Замонавий ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда (товар ва хизмталарни сотиш ёки сотиб олиш, буюртма бериш ва шартнома тузишни кузатиш ҳамда мобил тижоратни қўшган ҳолда) электрон тижорат статистикасини шакллантириш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш” мавзуси бўйича тадқиқот ишини амалга ошириш давомида, марказ тадқиқотчи ходимлари томонидан шу йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги интернет - магазин фаолияти билан шуғулланаётган “ART INVENTION”, “Алибазар” ва “Арба.uz” савдо фирмаларига ташриф буюрилди ва уларнинг мутахассислари билан мавзу масалалари батафсил муҳокама қилинди. Тадқиқот иши шу йилнинг  июнь ойи бошида қўмитанинг Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бошқармасига тақдим этилди. Тадқиқот иши ва тайёрланган услубий тавсиялар қўмитанинг Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди ва электрон тижорат статистикасини ташкил этишда қўлланилади.

 4. «Кичик бизнес субъектларида ўтказиладиган танланма кузатувларини хориж тажрибаси асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш” мавзуси бўйича тақиқот иши ва тайёрланган услубий тавсиялар шу йилнинг июнь ойи бошида қўмитанинг “Ишбилармонлик муҳитини кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистистикаси бошқармаси”га кўриб чиқиш ва хулоса олиш учун тақдим этилди.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: