Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Қ.Каримбеков дарсда

Қ.Каримбеков дарсда

   Давлат статистика қўмитасининг  Кадрларни қайта тайёрлаш      ва статистика тадқиқотлари марказида тизим ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги  ”Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сонли Қарори асосида янгиланган дастурига мувофиқ ноябрь ойида режалаштирилган ўқув курслари амалга оширилмоқда.  Ўқув курсларига Марказ кафедраларининг профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Давлат статистика қўмитасининг малакали раҳбар ходимлари ҳамда турли йўналишдаги Республикада таниқли мутахассислар соатбай тарзда дарс ўтиш учун жалб этилмоқда. Жумладан,  “Мақсадли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширилишининг статистик кузатувларда акс эттирилиши” ўқув курсининг “Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” мавзуси бўйича Давлат статистика қўмитаси аппарати ходимларидан шаклланган тингловчилар гуруҳига  маъруза қилиш учун Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган журналист, таниқли сиёсатшунос Қ.Каримбеков таклиф этилди.  Ушбу дарс жараёни жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди. Тингловчилар томонидан кўплаб саволлар берилди ва уларга тўла-тўкис мукаммал жавоблар олинди.

   Тингловчилар ушбу дарсдан маънавий қониқиш ҳосил қилганларини ва бундай дарсларни кўпайтиришнинг мақсадга мувофиқ эканлигини билдирдилар.

    Мазкур дарс жараёнидан фотолавҳалар келтирилган.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: