Ассосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Тил-миллат ғурури

Тил-миллат ғурури

   Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида 2017 йилнинг 20 октябрида Марказ ходимлари ва тингловчиларининг ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 28 йиллиги муносабати билан  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари – Ўзбекистон халқ шоири  Сирожиддин Саййид билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Марказ директори и.ф.д., профессор Б.Ғойибназаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби академик С.С.Гулямов, Марказ ходимлари ва малака ошириш бўйича ўқув курсларида қатнашаётган статистика органлари ходимлари иштирок этдилар.

     1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди ва бу ҳар йили юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Бу йил ҳам турли жамоат муассасалари, мактаблар, олий таълим муассасалари ва жумладан Марказда тегишли тадбир ўтказилмоқда.

     Қонунга асосан энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланган тил қонун даражасида ҳуқуқий асосга эга бўлди. Бу қонун билан ўзбек миллатининг маънавиятини, руҳиятини, қадрини кўрсатадиган муҳим омил, яъни тилнинг мақоми ҳуқуқий мустаҳкамланди. Мазкур ҳуқуқий асос орқали янги шаклланаётган давлатнинг, ҳукуматнинг, унинг раҳбарининг элга, юртга нисбатан эътибори, эҳтироми намоён этилди.

   "Ўзлик­ни англаш, миллий онг ва та­фак­курнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғ­лиқлик тил орқали намоён бўла­ди. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига тил орқали, она алласи, она тили­нинг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили — бу миллат­нинг руҳидир"деган эди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти    И.А. Кари­мов­­­.

   Ҳақиқатдан ҳам, она тилимизнинг руҳини асарлар, китоблар ва шеърларда акс эттириб тугатиб бўлмайди.  Шоир Садриддин Саййид ана шу руҳни ўзининг шеърларида ифодалаган намуналаридан ифодали ўқиб берди.

   Академик С.Гулямов сўз олиб, тилимиз бойлиги тўғрисида гапириб, ўзбек тили ва маданияти жаҳон ци­ви­лизациясида янада равнақ топиб, унинг пурмаънолиги, жо­зибадорлиги, талаффузи оҳанг­­­­ли мусиқадай жаранг­дорлиги билан жаҳон аҳлини ўзига ром қила олишига халқимизнинг ишончи комиллигини таъкидлади.

  Учрашув якунида иштирокчилар ўзларининг гулдурос давомли қарсаклари билан маърузачиларга миннатдочиликларини билдирдилар.

     Учрашувдан фотолавҳалар келтирилган.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: