Асосий -> Марказ ҳакида

Марказ ҳакида

Бўш иш ўринлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот


2019 йил 4 июль ҳолатига Марказда қуйидаги вакант лавозимлар мавжуд:

Бўш иш ўринлар


  1. Ижтимоий муаммолар бўйича статистика тадқиқотлари бўлими бошлиғи :

Номзодга талаблар:

- соҳа йўналиши бўйича олий малумотга эга бўлиш;

- статистика тизимида 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиш;

- МS Word, МS Excel дастурларини малакали фойдаланувчи даражасида билиш;

- тўлиқ бандлик  (соат 9:00дан 17:00гача)


 

  1. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ишлар бўлими бошлиғи- бош ҳисобчи:

 

 Номзодга талаблар:

 

- соҳа йўналиши бўйича олий малумотга эга бўлиш (магистр даражаси);
- бош ҳисобчи лавозимида 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиш;
- 1С, МS Word, МS Excel дастурларини малакали фойдаланувчи даражасида билиш;
- тўлиқ бандлик  (соат 9:00дан 17:00гача).



Мурожаат учун телефон: 71 230-81-90.
Резюмени қуйидаги манзилга йўллашингиз мумкин:
Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 42б-уй;
Факс: 71 230-81-86 ёки электрон манзил: bilim@stat.uz.


Марказ тарихи

Марказ тарихи 1986 йилдан бошланади. Собиқ Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи Марказий статистика бошқармасининг 1986 йил 27 майдаги 386-сонли “Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи Марказий статистика бошқармасининг Ҳисобга олиш ва статистика бўйича малака ошириш тармоқлараро институтининг филиалларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ “Статистика, иқтисодий маълумотларни машинада ишлаб чиқиш, бухгалтерия ҳисоби ва назорати соҳасида малака ошириш тармоқлараро институтининг Ўзбекистон филиали” (бўлими) ташкил топди...

Батафсил...

Марказ ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази (бундан кейинги ўринларда Марказ) Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Батафсил...