Асосий -> Институт ҳакида -> Меҳмонхона -> Меҳмонхона

Меҳмонхона

Мехмонхона

Меҳмонхона туридаги ётоқхона тўғрисида.

 

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтига қарашли 9 қаватли меҳмонхона туридаги ётоқхона Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 42Б - уй манзилида жойлашган.

 

Меҳмонхона малака ошириш курсларида иштирок этадиган Давлат статистика қўмитаси тизими ходимлари ва бошқа ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган. Меҳмонхонада 1, 2 ва 3 кишилик хоналар мавжуд бўлиб, улар ташриф буюрувчиларнинг яшашлари ва дам олишлари учун барча шароитларга эга. Меҳмонхонада нархлар хоналар тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланган бўлиб, шу билан бирга, шаҳардаги ушбу турдаги масканларда ўрнатилган нархларга нисбатан  арзон.

 

Меҳмонхонанинг жойлашуви ҳам ташриф буюрувчилар учун ҳар томонлама жуда қулай бўлиб, Мустақиллик шоҳкўчаси бўйида (жамоат транспортида 17, 24, 98 – йўналишдаги автобусларнинг “Тошкент вилояти статистика бошқармаси” бекати), метронинг “Пушкин” (масофа 200 метр) ва “Буюк ипак йўли” (600 метр) бекатлари оралиғида жойлашган.

 

Меҳмонхона Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Тошкент вилояти статистика бошқармаси ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети биноларига жуда яқин жойлашган.

 

Ташриф буюрувчиларнинг мазмунли хордиқ чиқаришлари ва яхши овқатланишлари учун меҳмонхонага жуда яқин манзилларда турли хил миллий ва европа таомларини таклиф этадиган “Боло ховуз” кафеси (100 метр), “Бек”, “Сайёр”, “Арбат” ва “Дастурхон” ресторанлари (500 метр атрофида)  фаолият олиб бормоқда.

 

Сизни меҳмонхонамизда кўришдан хурсандмиз.

 

Маълумот олиш учун телефонлар: 71-230-81-98, 90-943-65-10.

Меҳмонхона низоми

Столовая Столовая Столовая Столовая



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: