Асосий -> Институт ҳакида -> Марказ тарихи

Марказ тарихи

Марказ тарихи 1986 йилдан бошланади. Собиқ Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи Марказий статистика бошқармасининг 1986 йил 27 майдаги 386-сонли “Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи Марказий статистика бошқармасининг Ҳисобга олиш ва статистика бўйича малака ошириш тармоқлараро институтининг филиалларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ “Статистика, иқтисодий маълумотларни машинада ишлаб чиқиш, бухгалтерия ҳисоби ва назорати соҳасида малака ошириш тармоқлараро институтининг Ўзбекистон  филиали  (бўлими)  ташкил  топди.

Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эга бўлиши муносабати билан Тошкент шаҳар Куйбишев район ижроия қўмитасининг қарорига мувофиқ, 1991 йил 21 ноябрдан “Ўзбекистон Республикаси ҳисобга олиш, иқтисодиёт ва бошқариш соҳасида раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш тармоқлараро институти”га айлантирилди.

“Ўзбекистон Республикаси Ҳисобга олиш, иқтисодиёт ва бошқариш бўйича малака ошириш тармоқлараро институти” 1992 йил 2 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг “Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш Маркази”га   айлантирилди.

1994 йил апрелда Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг “Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш Маркази” Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг “Бозор муносабатлари ўқув-консалтинг Маркази”га  айлантирилди.

1997 йил июндан Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг “Бозор муносабатлари ўқув-консалтинг Маркази” Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг “Ўқув-консалтинг Маркази”га айлантирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“ ги қарорига мувофиқ 2003 йил январдан Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг “Ўқув-консалтинг Маркази” Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари Маркази”га айлантирилди.

2003-2009 йиллар давомида Марказнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида давлат статистика органларининг 7024 ходими ўқиди.

Бундан ташқари, 2003-2009 йиллар давомида Марказда иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхона ва ташкилотлардан 10000 га   яқин мутахассис ва жисмоний шахслар шартнома асосида малака   ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқидилар.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: