Ассосий -> Марказ ҳакида -> Марказ ҳақида

Марказ ҳақида

ЦПК и СИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази (бундан кейинги ўринларда Марказ) Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Раисининг 2017 йил 27 ноябрдаги 116-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази тўғрисида Низом”га асосан ҳаракат қилади.

Марказ давлат статистика органлари ходимлари ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналар мутахассисларини малакасини ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасаси ҳисобланади, шунингдек Давлат статистика қўмитасининг буюртмасига асосан статистика тадқиқотларини амалга оширади.

Давлат статистика органлари  мутахассисларини ўқитиш Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сонли Қарори асосида ишлаб чиқилган тизим ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурлари  асосида амалга оширилади.

 

Марказнинг асосий мақсади ва вазифалари:

 Марказ фаолиятининг асосий мақсади Давлат статистикаси органлари кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни тизимли асосда, мунтазам равишда самарали ташкил қилиш, ўқитиш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда статистика тадқиқотларини олиб бориш ҳисобланади.

  Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

-давлат статистикаси органлари ходимларининг, давлат статистикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, статистика соҳасидаги касбий билимларини, маҳорат ва кўникмаларини мунтазам янгилаш ва чуқурлаштириш, уларнинг малакасини ошириш, шунингдек янги ишга қабул қилинган ва базавий маълумоти статистика бўлмаган ходимларни касбий қайта тайёрлаш;

-мутахассисларнинг статистика соҳасидаги энг янги илғор хорижий ва миллий тажрибалар тўғрисида билимлар, шунингдек статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, ахборот-коммуникация технологиялари ва махсус статистик дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича кўникмалар олишга бўлган талабларини қондириш;

-тингловчилар томонидан ҳодиса ва жараёнларни статистик ва иқтисодий таҳлил қилиш услублари ва ёндошишларнинг ўзлаштирилишини таъминлаш, жумладан мустақил амалий топшириқларни бажариш йўли билан;

-таълим бериш ишларини такомиллаштириш, статистика назарияси ва амалиётига янгича ёндашишлар тўғрисидаги тематик ўқув қўлланмаларни, ўқув ва методик адабиётларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш, курсларни ўзлаштириш бўйича назарий ва амалий назорат тадбирларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш;

-мақсадли статистика тадқиқотларини ўтказиш, шунингдек статистика масалалари бўйича маҳаллий ва халқаро лойиҳаларда иштирок этиш;

-бошқа соҳа мутахассисларининг статистикага оид билимларини ошириш бўйича шартнома асосида ўқишлар ташкил этиш;

-мавжуд ўқув-услубий, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ўқув жараёнига давлат статистикаси соҳасида мутахассисларни сифат жиҳатдан янги даражада тайёрлашни таъминловчи, ўқитишнинг замонавий техник воситаларини, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

- статистик ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

 

Марказ қуйидагиларнинг малакасини оширади ва қайта  тайёрлайди:

-  Давдат статистика қўмитаси Марказий аппарати ходимларини;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Статистика бошқармалари бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарларини;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Статистика бошқармаларининг бўлим бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари ва мутахассисларини;

- туман ва шаҳар статистика бўлимларининг бошлиқлари ва бошқа ходимларини;

-  иқтисодиётнинг бошқа соҳалари мутахассисларини ва жисмоний шахсларни.

Марказ тузилмасида 2 та кафедра ва 4 та бўлим бор:

1.Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар кафедраси.

2. Ахборот-коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби кафедраси.

3.Ўқув-услубий ишлар ва маркетинг бўлими.

4.Статистика тадқиқотлари бўлими.

5.Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ишлар бўлими.

6.Умумий бўлим.

Марказнинг профессор-ўқитувчилар таркиби 1  та академик (и.ф.д., профессор), 2 та и.ф.д.,профессор,  5 та фан номзоди ва 4 та катта ўқитувчидан иборат. Ўқитиш фаолиятига Давлат статистика қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг юқори малакали раҳбар ходимлари ҳамда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети, Халқаро Вестминстер Университети ва Тошкент Молия Институтининг профессор-ўқитувчилари ҳам жалб қилинмоқда.

Марказ балансида 3 қаватли ўқув биноси ва тингловчиларнинг яшашлари учун 9 қаватли ётоқхона мавжуд.

Ўқув биносида 4 та аудитория, 4 та компьютер синфи, мажлислар зали ва кутубхона бор.

Марказ замонавий компьютер ва оргтехника билан таъминланган.

Статистика органлари ходимларини ўқитиш учун Давлат статистика қўмитаси томонидан ўтказиладиган тўлов ҳамда корхона, ташкилот ва жисмоний шахслардан шартнома асосида тўланадиган тўловлар Марказни молиялаштириш манбаалари ҳисобланади.

Давлат статистика органлари ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг 2018 йил дастурида малака оширишнинг 15 йўналиши кўзда тутилган. Улардан 14 та ўқув курси Марказда, 1 таси эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ўтказилади. Сайёр ўқув курсларида статистика органларидаги мутахассислар билан бирга иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхона, ташкилот ва муассасалар  мутахассислари ҳам ўқитилади. Бундан ташқари сайёр ўқув курсларида корхона ва ташкилотларнинг бош ҳисобчи ва ҳисобчилари учун малака ошириш курслари шартномавий асосда ташкил этилади.    

Ўқув курсларини ўтказиш муддати йиллик дастурга мувофиқ, жорий йил учун давлат статистика ишлари Дастурида кўрсатилган топшириқларни бажариш юкламаси, мавсумийлиги ва интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Шунингдек, Марказ томонидан тадбиркорларга қуйидаги маслаҳатлар таклиф қилинади:

Корхонани тузиш масалалари бўйича  - юридик шахсларни, юридик бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш, даромадларни ҳисобга олиш, сарф-харажатлар тизими, тижорат банкларидан микрокредитлар олиш ва солиққа тортиш.

Корхона фаолиятининг соҳалар бўйича статистик хисоботларини тузишда хизматлар кўрсатилади.

Курс охирида белгиланган намунадаги сертификат берилади.

библиотека  библиотека   библиотека

Марказ кутубхонасида 7000дан ортиқ ўқув адабиётлари мавжуд.

Ҳамма курслар бўйича маъруза матнлари ва тарқатма  материаллар қоғоз ва электрон версияларида мавжуд.

 “Статистика органларида электрон ҳужжат айланмаси ва компьютер ҳуқуқлари“ курси бўйича электрон мультимедик материал ишлаб чиқилган.

Малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш курсларининг ўқув дастурларига қўйиладиган талаблар  “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида давлат статистика органлари ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш Регламенти“да  белгиланган. Буни тузишда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида“ги, “Таълим тўғрисида“ги, “Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида“ги қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари Дастури асос бўлиб ҳисобланади.

Ўқув курсларининг мавзулари ўқув-мавзу режалар ва ўқув дастури Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ва Марказнинг Илмий-услубий Кенгаши томонидан маъқулланганидан сўнг тасдиқланади.

Ўқишни муваффақиятли тугатган ва ўқув курсининг барча талабларини бажарган тингловчиларга гувоҳнома берилади.

Марказда ўқув курслари билан биргаликда тадқиқот ишлари ҳам ўтказилади. Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари Марказининг статистик тадқиқотлар бўлими Давлат статистика қўмитаси бошқармалари буюртмаси бўйича статистик ҳисобни такомиллаштириш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва тадқиқотларни амалга ошириш билан шуғулланади. Бунда Миллий хисоблар тизимининг замонавий принциплари ва танланма изланиш услубиятидан фойдаланилади.

Бўлимда 4 кишидан иборат малакали мутахассислар фаолият кўрсатади.

Бўлим буюртмачининг талаби бўйича Давлат статистика қўмитасидаги (умумий фойдаланувчи учун қўл келадиган маълумот) зарур маълумотни йиғиш, таҳлил қилиш ва гуруҳлаш имконига эга.

Бўлим ходимлари буюртмачининг талаби бўйича танланма (текшириш) ўрганиш ишларини ўтказишлари мумкин. Масалани ўрганиб чиқиш, ўрганиш анкетаси ва танлаш режасини тайёрлаши ҳамда танланма ўрганишни амалга оширишлари мумкин.

2018 йилларда бўлим томонидан статистик хисоб ва хисобот услубиятини такомиллаштириш бўйича қуйидаги мавзуларда тадқиқотларни амалга ошириш режалаштирилган:

-Дискрет (узлукли) кварталлар бўйича ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисоблаш услубларининг 9саноат тармоғи мисолида) чет эл тажрибалари обзори;

-Халқаро инвестицион ҳолатни баҳолаш бўйича услубий тавсиялар;

-Давлат статистика қўмитасининг таҳлилий бўлим ходимлари учун омиллар бўйича таҳлилий ишларни бажаришнинг меҳнат сиғимдорлиги таҳлили ва унинг асосида меҳнат сиғими меъёрий коэффициентларини ишлаб чиқиш;

-Асосий капитал истеъмолини ҳисоблашнинг жорий услубиёти таҳлили ва чет эл тажрибасини инобатга олган ҳолда уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.





  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: