Асосий -> Институт ҳакида -> Кафедралар ва бўлимлар -> Ахборот-ресурс маркази

Ахборот-ресурс маркази

АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ

НИЗОМИ


 

 I. Умумий қоидалар

 1.Ахборот-ресурс маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг (кейинги ўринларда АРМ деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2.АРМ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон  Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонунига,  “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги қонунига, Олий Мажлис палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, институт Уставига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

4.АРМ ўз ваколати доираси бўйича масалаларни  Давлат статистика қўмитаси аппаратининг  тегишли таркибий бўлинмалари, вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.

5.АРМ ўз фаолиятини институт директори ва директор ўринбосарлари раҳбарлигида амалга оширади.

                    II. Бўлимнинг  асосий вазифалари ва функциялари

 6. АРМнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

 Ахборот коммуникация    технологиялари    асосида    фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмат кўрсатишни ташкил этади;

кириб бориш очиқ бўлган маълумотлар базаларидан фойдаланиш, бадиий, маънавий–маърифий, илмий-тадқиқот,  илмий –методик ҳамда хорижий нашрларнинг электрон версияларини кўриб чиқиш ишларини ташкил этади;

илмий тадқиқот, илмий- методик, таълим, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ва ҳоказолар билан боғлиқ ахборотларни олиш эҳтиёжларини қаноатлантиради;

электрон кутубхона фондини интернетдан олинган ахборот ресурслари билан, шунингдек муассасалар ва ташкилотлар томонидан яратилаётган ахборот ресруслари билан тўлдириб боради;

фойдаланувчиларга таълим жараёнини ташкил этишда (видеофильмлар, CD, DVD-дисклар ва бошқаларни кўришга) ёрдам беради;

белгиланган тартибда аҳолининг кенг қатламларини ресурсларидан фойдаланишини таъминлаган ҳолда республика илмий-таълимий тармоқ «ZiyoNET»га уланади;

  III. АРМнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

7. АРМ  ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Реслубликасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги  қонуни моддаларида ва мазкур Низомда кўрсатилган вазифаларга мувофиқ  ахборот-кутубхона хизмати  кўрсатиш шакл,  восита ва услубларини жорий этиш;

ахборот-кутубхона  фондини нашрлар ва бошқа  хил ахборот-кутубхона ресурсларини сотиб олиш, уларга обуна бўлиш, шунингдек айирбошлаш, қайтармаслик шарти билан олиш, жумладан ҳадя сифатида қабул қилиш;

ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби ҳақидаги Низомга мувофиқ ахборот-кутубхона ресурсларини чиқариб ташлаш ва жорий этиш.

8.АРМнинг мажбуриятлари:

фойдаланувчиларнинг АРМдаги истаган тоифа ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишларини таъминлаш;

фойдаланувчиларнинг ўз эҳтиёжларига мос тарзда ахборотни эркин танлаб олишлари учун шароит яратиш;

ахборот-кутубхона фондининг бут сақланиши учун жавоб бериш.

 IV. АРМ фаолиятини ташкил этиш

9. АРМ фаолияти институт Устави, ушбу Низом, институт буйруқлари ва топшириқлари асосида Ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибига  мувофиқ амалга оширилади.

АРМ ходимининг лавозим йўриқномаси марказга юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тайёрланади ва институт директори томонидан  тасдиқланади.

АРМ хизмати  ваколатига кирадиган масалаларни муҳокама қилишда идора  ва ташкилотларда институт номидан қатнашади.

 V. АРМнинг жавобгарлиги

10.АРМ Ўзбекистон Республикаси  Президенти  ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган энг муҳим устувор вазифалардан келиб чиқиб, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонуни, институт  Устави  ҳамда ушбу Низомда белгиланган вазифалар, функциялар, мажбуриятларни тўлиқ, ўз вақтида   ва сифатли амалга оширилиши, ўзига берилган ваколатлар, ҳуқуқлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши учун жавоб беради. 



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: