Асосий -> Институт ҳакида -> Кафедралар ва бўлимлар -> Тармоқ ва минтақавий муаммоларнинг статистика тадқиқотлари бўйича лойиҳа

Тармоқ ва минтақавий муаммоларнинг статистика тадқиқотлари бўйича лойиҳа

ТАРМОҚ ВА МИНТАҚАВИЙ МУАММОЛАРНИНГ СТАТИСТИКА Т

АДҚИҚОТЛАРИ  БЎЙИЧА ЛОЙИҲА НИЗОМИ

 

I.Умумий қоидалар

  1. Тармоқ ва минтақавий муаммоларнинг статистика тадқиқотлари бўйича лойиҳа (бундан кейинги ўринларда “Лойиҳа” деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги  Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг (бундан кейинги ўринларда “Институт” деб юритилади) хўжалик фаолияти ҳисобидан молиялаштирилган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

  1. Лойиҳа институт Кенгашининг қарори асосида директорнинг буйруғи билан ташкил этилади ва тугатилади.

3.Лойиҳанинг тузилиши ва унинг штатлар рўйхати институт директори томонидан тасдиқланади.

4.Лойиҳа бевосита директорнинг илмий ишлар, инновациялар  ва халқаро алоқалар бўйича  ўринбосари ва билвосита директорга бўйсунади.

6.Лойиҳа  таркибига, лойиҳа раҳбари ва тегишли илмий ходимлар  киради.

 II.Лойиҳанинг мақсади,  асосий вазифалари ва функциялари

 7.Лойиҳанинг мақсади шартнома асосида  тармоқ ва минтақавий муаммоларнинг кўрсаткичларни қиёсий ўрганиш, кузатиш ва илмий тадқиқ этиш, тармоқ ва минтақавий муаммолар бўйича статистик тадқиқотлар олиб бориш натижасида истиқболли хулосалар чиқариш ҳамда хулосаларга мос равишда илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

 8. Лойиҳанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

шартнома асосида  тармоқ ва минтақавий муаммолар бўйича  статистика тадқиқотлари олиб бориш, шунингдек бу йўналишдаги маҳаллий ва халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаларида қатнашиш;

статистика услубиётини халқаро талаб ва стандартларга мос ҳолда такомиллаштириш бўйича зарур тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш;

халқаро ташкилотлар фондларини жалб этган ҳолда, статистика ва иқтисодиёт соҳасида семинар ва  конференция ташкил этиш;

тармоқ ва минтақавий муаммолар  бўйича ва тадқиқот марказлари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва биргаликда тадқиқотларни олиб бориш;

Институтдаги ўқув машғулотларида тегишли тартибда қатнашиш.

9.Лойиҳа юқоридаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги функцияларни бажаради:

тармоқ ва минтақавий муаммолар  бўйича тадқиқотлар олиб бориш ҳамда  танланма   кузатув ўтказиш дастурини ишлаб чиқади;

илмий-тадқиқот ишлари режа ва дастурларини, шунингдек услубий тавсияларни ва ҳужжатларни чоп эттиради; 

тармоқ ва минтақавий муаммолар  бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади, илғор чет эл тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун Давлат статистика қўмитасининг тегишли бошқармаларидан  зарур материалларни олади;

зарур ҳолларда олиб борилаётган  илмий-тадқиқот ишларида қатнашиш учун илмий-тадқиқот институтлари ҳамда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларини ўрнатилган тартибда жалб этади;

давлат статистика кузатувлари ва расмий статистик ахборотлар  бўйича зарур ҳолларда ахборот–тушунтириш ишларини олиб боради;

тармоқ ва минтақавий муаммоларни шаклланишида услубий кўмак беради, кўрсаткичларни такомиллиштириш борасида таклиф ва тавсиялар киритади;

маслаҳат ва тижорат фаолиятини олиб боради, зарур ҳолларда услубий масалалар, шунингдек хўжалик-шартномаларига оид ишлар бўйича Илмий кенгашда иштирок этади;

бажарилган  тадқиқот ишини  институт  Кенгаши муҳокамасига тақдим этади;

қонунчилик доирасидаги бошқа функцияларни амалга оширади.

 III. Лойиҳанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 10. Лойиҳа  қуйидаги ҳуқуқларга эга:

халқаро статистик стандартларни давлат статистика органлари амалиётида тадбиқ этиш бўйича  илмий асосланган тавсиялар  ишлаб чиқиш;

халқаро конференция, семинар, симпозиум ва йиғилишларда, хорижий марказларда ва институтларда стажировка ва таҳсил олиш бўйича қатнашиш;

халқаро ташкилотлар, фондлар ва институтлар лойиҳалари ва техник ёрдам дастурларида қатнашиш;

институт раҳбариятининг рухсати билан ўриндошлик асосида ёки соатбай ҳақ тўлаш асносида дарсларни олиб боришда қатнашиш;

илмий-тадқиқот ишларида катнашиш учун бошқа илмий тадқиқот институтлари ҳамда  олий ўқув юртлари олимлари ва мутахассисларини ўрнатилган тартибда жалб этиш;

лойиҳага тегишли масалалар муҳокамаси юзасидан Кенгаш йиғилишларида  иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва ушбу Низомга зид бўлмаган бошқа ишларни амалга ошириш.

11.Лойиҳанинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

институт Устави ҳамда мазкур Низом ва бошқа меъёрий-хуқуқий  ҳужжатларда белгиланган вазифаларни  зарур даражада ва самарали бажариш;

 давлат статистикасининг асосий тамойилларига риоя этиш;

лойиҳанинг тасдиқланган йиллик иш режаси асосида илмий-тадқиқот ишларини юқори савияда ўтказиш;

илмий мақола, рисола, ўқув қўлланмалари, монографияларни тайёрлашда уларнинг муҳокамасида иштирок этиш, уларга тақриз бериш;

институтда ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш.

 IV. Лойиҳа фаолиятини ташкил этиш

12. Лойиҳа фаолияти илмий-тадқиқот ишларни қамраб олган истиқболли ва жорий (йиллик) режаларга мувофиқ амалга оширилади.

лойиҳа  фаолиятига тегишли вазифаларнинг бажарилиши лойиҳа раҳбари бошчилигида  ўтказиладиган мажлисларда муҳокама этилади

лойиҳа институт  томонидан вазирликлар, идоралар ташкилотлар ва ҳудудий бошқарув органлари билан тузилган қарорига  мувофиқ илмий-тадқикот ишларини олиб боради, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама қилади.

лойиҳа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва дастурий таъминотларни иш жараёнида қўлланилишини таъминлайди, илмий-тадқиқот билан шуғулланувчи ёш ходимларнинг малака ва кўникмаларни эгаллашларида ёрдам беради, ҳамда ахборот базасини яратади.

лойиҳа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш ва  илмий- техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари билан  иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги долзарб масалалар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш юзасидан  алоқа ўрнатади.

лойиҳа хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва статистика соҳасидаги  ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш асосида уларнинг фаолиятидаги  илғор тажрибаларини ўрганади, шунингдек ушбу тажрибалардан лойиҳанинг фаолиятида самарали фойдаланади. 

13. Лойиҳада қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиши керак:

лойиҳа фаолияти билан боғлиқ бўлган меъёрий –хуқуқий ҳужжатлар тўплами;

лойиҳада амалга ошириладиган илмий-тадқиқот, ва маънавий-маърифий ишлар режалари ҳамда ходимларнинг мустақил иш режалари.

 V. Лойиҳанинг жавобгарлиги

14.Лойиҳа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муҳим устувор вазифалар ва замонавий талаблардан келиб чиқиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонуни, институт Устави  ҳамда ушбу Низомда белгиланган вазифалар, функциялар, мажбуриятларни тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, ўзига берилган ваколатлар, ҳуқуқлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши учун жавоб берадилар.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: