Асосий -> Марказ ҳакида -> Кафедралар ва бўлимлар -> Кадрлар бўлими

Кадрлар бўлими

Кадрлар бўлими тўғрисида

 НИЗОМ


 I. Умумий қоидалар

1. Кадрлар бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

    1. 2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон  Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонунига, Меҳнат кодексига, Олий Мажлис палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Марказ Низомига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
    2. 3. Бўлим кадрлар масалалари бўйича фаолиятини  Давлат статистика қўмитаси марказий аппаратининг  тегишли таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
    3. 4. Бўлим ўз фаолиятини  Марказ директори раҳбарлигида амалга оширади.

 II. Бўлимнинг  асосий вазифалари ва функциялари

5. Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш ва амалга ошириш, уларнинг малакасини ошириш;

раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун кадрлар заҳирасини шакллантириш ва тайёрлаш;

- Марказ тузилиши ва штатлар жадвалини мақбуллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш;

ходимлар билан ишлашда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меъёрларига риоя этилишини таъминлаш;

- Марказ ходимларининг иш қобилиятини ошириш мақсадида, ишлаш учун қулай шарт-шароит яратишга ва жамоада соғлом маънавий-руҳий муҳитни сақлаб туришга доир ишларни амалга ошириш;

- кадрлар ишига оид янги усуллар ва илғор технологияларни жорий этиш, кадрларга доир ҳужжатларни мувофиқлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.

  1. 6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Марказ ходимларининг танланиши ва жой-жойига қўйилишини таъминлайди;

- Марказ ходимларини ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлаб, кўриб чиқиш учун раҳбариятга тақдим этади;

- ходимларнинг амалий ва касбий сифатларини ўрганади, уларнинг касбий ва лавозим поғоналарида ўсишини режалаштиради;

- ходимларни аттестациядан ўтказилишини ташкил этиш, аттестация якунларини таҳлил қилиш, тегишли ҳужжатлар ҳамда буйруқларни тайёрлаш  ва расмийлаштириш;

- Марказ тузилма ва штат бирликларига ўзгартиришлар ҳамда тўлдиришлар киритиш,  лавозимлар номенклатурасига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларини кўриб чиқади, Қўмита ва Марказ раҳбариятига тегишли таклифлар киритади;

- кадрлар шахсий таркибининг шахсий ва статистик ҳисобини юритади ҳамда белгиланган ҳисоботларни тайёрлайди;

- ходимларнинг меҳнат дафтарчалари (шу жумладан, амалга киритилган вақтдан бошлаб электрон шаклдаги меҳнат дафтарчалари), шахсиййиғма жилдлари  ҳамда бошқа ҳисобга олиш ҳужжатларини юритади ва сақланишини таъминлайди;

- кафедра ва бўлимларда кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ҳамда амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилишини назорат қилади;

- ходимларнинг хизмат сафарлари бўйича буйруқларни тайёрлайди, хизмат сафари гувоҳномаларини ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради, хизмат сафарига юбориладиган ходимлар ҳисобини юритади;

- меҳнат таътилларидан ўз вақтида фойдаланилишини назорат қилади, бу борада белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради;

- бўлимга тааллуқли масалалар бўйича хатлар, таклифлар, аризалар, фуқаролар ва Марказ ходимлари мурожаатларини белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши ва ижро интизомига риоя этилишини таъминлайди;

- Марказ учун кадрлар тайёрлаш мақсадида, олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва олий таълим муассасалари базаларида Марказ ходимларини малака оширишлари бўйича тегишли ишларни олиб боради;

- алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни, шунингдек юбилей саналари муносабати билан давлат мукофотлари, фахрий ёрлиқлар, мукофотлар билан тақдирлаш ҳамда улар учун рағбатлантиришнинг бошқа турларини қўллаш юзасидан ҳужжатларни белгиланган тартибда тайёрлайди;

- белгиланган тартибда касаллик варақаларини расмийлаштиради, Марказ ходимларига пенсиялар тайинланиши муносабати билан ҳужжатларни тайёрлайди;

- меҳнат интизомига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этади, ходимларининг интизомий жавобгарлиги масалалари бўйича кўриб чиқиш учун таклифлар тайёрлайди;

- тасдиқланган тартибга мувофиқ, Марказ ходимларига хизмат гувоҳномалари  расмийлаштирилиши ҳамда берилишини ташкил этади;

ходимларнинг ҳозирги ва аввалги меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотномалар беради.

 III. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

7Бўлим ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- Марказда меҳнат қонунчилигига ҳамда кадрлар билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш                  ва текшириш;

- меҳнат қонунчилиги ҳамда кадрлар билан боғлиқ қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш, амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларини бузилишига йўл қўйган  ходимларни жавобгарликка тортиш юзасидан Марказ раҳбариятига таклифлар бериш;

- кадрлар билан ишлаш ҳамда Марказ тузилмаси ва штатлар жадвалини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан белгиланган тартибда раҳбариятга таклифлар киритиш;

- Марказ раҳбарияти ўтказадиган йиғилишлар ва кенгашлар ишида қатнашиш;

- ўз ваколати доирасидаги масалалар бўйича маълумотларни ва зарур бўлган материалларни вазирлик ва идоралардан сўраш;

кафедра ва бўлимлардан  ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда олиш;

  1. 8. Бўлим қуйидаги мажбуриятларга эга:

- Ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифаларни зарур даражада ва самарали бажариш;

- меҳнат қонунчилиги ҳамда кадрлар билан боғлиқ қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш;

- бўлимда сақлаш муддати ўтган хужжатларни  идоравий архивга сақлаш учун топшириш.

IV. Бўлим фаолиятини ташкил этиш

9.Бўлим фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонуни, Марказ Низоми, ушбу Низом, Марказ буйруқлари ва топшириқлари асосида ташкил этилади.

- Бўлим ходимларининг лавозим йўриқномалари бўлимга юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тайёрланади ва Марказ директори томонидан  тасдиқланади.

- Бўлим ваколатига кирадиган масалаларни муҳокама қилишда идора ва ташкилотларда Марказ номидан қатнашади.

V. Бўлимнинг жавобгарлиги

11.Бўлим:

- Марказда меҳнат қонунчилиги меъёрларига риоя этилишини таъминлаш учун;

- бўлимга тегишли маълумотларнинг (зарур ҳолларда) махфийлигини таъминлашга, келиб тушган ва чиқаётган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш учун жавоб беради.

  1. 12. Бўлим Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган энг муҳим устувор вазифалар              ва замонавий талаблардан келиб чиқиб, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг  “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонуни, Марказ Низоми  ҳамда ушбу Низомда белгиланган вазифалар, функциялар, мажбуриятларни тўлиқ, ўз вақтида   ва сифатли амалга оширилиши, ўзига берилган ваколатлар, ҳуқуқлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши учун жавоб беради. 

Кадрлар бўлими таркиби:


1. Бош мутахассис - Эргашева М.Ш.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: