Асосий -> Институт ҳакида -> Кафедралар ва бўлимлар -> Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли иқтисодиёт кафедраси

Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли иқтисодиёт кафедраси

“АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ” КАФЕДРАСИ  

 Н И З О М И

 Мазкур Низом Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг “Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли иқтисодиёт” кафедрасининг фаолиятини ташкил этиш тартибини, асосий вазифаларини ва функцияларини белгилайди.


 I.  Умумий қоидалар

1.“Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси (кейинги ўринларда “кафедра” деб юритилади) 2002 йил 12 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги 41–II-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-3165-сонли ва 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ - 4273 - сонли қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил   17 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 686-сонли ва 2017 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низом” 690-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил        10 сентябрдаги 94-сонли буйруғи асосида тасдиқланган “Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг устави” ва мазкур низомга мувофиқ фаолият юритади.

  Кафедрада бир ёки бир неча турдош фанлар, институтда ташкил этилган соҳага оид давлат буюртмаси бўйича ўқув курслари, тижорат курслари, услубий, илмий - услубий, илмий - тадқиқот, ташкилий - услубий, малака ошириш ва қайта тайёрлаш ҳамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар амалга оширилади.

2. Кафедра таркибига профессор - ўқитувчи тоифасига кирувчи кафедра мудири, профессор, доцент ва катта ўқитувчи ходимлар киради.

3. Кафедранинг профессор - ўқитувчилари “Таълим муассасаларига ўқитувчи педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ва директор буйруғи асосида ишга қабул қилинади.

4. Кафедра ўқув, илмий ва тарбиявий характердаги таълим жараёнини амалга ошириш учун ўқув аудиториялари, кабинетлари ва бошқа хоналар билан таъминланади. 

 II. Кафедрани ташкил этиш ва бошқариш

5. Кафедрада тўрт яримта штат бирлиги мавжуд бўлиб, уларнинг камида иккитаси фан номзоди илмий даражасига ёки доцент илмий унвонига эга бўлганда ташкил этилади.

6. Бундан истисно ҳолатлар бўйича кафедраларни ташкил этиш, бўйсунишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишган  ҳолда  институт томонидан амалга оширилади.

7. Кафедра бевосита институт директорининг Ўқув - услубий ишлар  бўйича биринчи ўринбосарига бўйсунади.

8. Кафедранинг тузилиши ва штатлар рўйхати институт директорининг буйруғига мувофиқ тасдиқланади.

9. Кафедрани одатда, фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, шунингдек, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлган ҳамда белгиланган тартибда танловдан ўтган ва инситут директорининг буйруғи билан тайинланган кафедра мудири бошқаради ва унга кафедра фаолияти учун шахсий маъсулият юклатилади.

10. Кафедра мудири ва профессор-ўқитувчиларининг шахсий иш режаси кафедра мажлисида кўриб чиқилиб, мажлис баённомасининг қарор қисмида тавсия этилгандан сўнг институт директори томонидан тасдиқланади.

 III. Кафедра мудирининг вазифалари

  1. 11 . Кафедра мудири:

 институт миқёсида кафедра фаолиятига тааллуқли масалалар муҳокамаси ва ҳал этилишида иштирок этади;

 кафедра иш режасини жорий ўқув йил учун тузиб чиқади, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари ҳамда кафедра фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди;

 кафедра профессор - ўқитувчиларига йиллик ўқув юкламаларни тақсимлайди ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади;

 кафедрага профессор - ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ва ходимларни янги вазифаларга тайинлаш, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириш, шунингдек, интизомий чора кўриш тўғрисида институт раҳбариятига белгиланган тартибда таклифлар киритади;

 институтнинг тегишли хизмат бўлинмаларидан ўқув-тарбиявий ва илмий-тадқиқот жараёнини талаб даражасида ўтказиш учун зарур бўлган шароитларни таъминлашни талаб этади;

 белгиланган тартиб ва муддатларда ўқув йилидаги фаолияти бўйича кафедра ҳисоботини тайёрлайди, институт Илмий кенгаши мажлисларида ҳисобот беради.

 IV. Кафедраниг асосий вазифлари ва функциялари

12. Кафедра фаолияти ўқув, илмий - услубий, илмий - тадқиқот, ташкилий - услубий ва маънавий - маърифий ишларни қамраб олган истиқболли ва жорий (йиллик) режаларга мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу режалар ва кафедра фаолиятига тегишли бошқа вазифаларнинг бажарилиши кафедра мудири раислигида ўтказиладиган мажлисларда муҳокама этилади. Кафедра мажлисларига, заруратга қараб, Давлат статистика қўмитаси ходимлари, бошқа кафедралар, таълим муассасаларидан ҳамда соҳага оид корхоналардан ходимлар таклиф этилиши мумкин.

13. Кафедранинг асосий фаолият йўналишлари бўйича вазифалари қуйидагилардан иборат:

 давлат статистика органлари ходимларининг касбий малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда иштирок этиш;

 кафедрада ўқитиладиган фанлар ва тижорат курслари бўйича ўқув режалари ва дастурларини ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим дастурлари билан қиёсий таҳлилини мунтазам равишда олиб бориш ва такомиллаштириш;

 кафедрада ўқитиладиган фанлар ва тижорат курслари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар тайёрлаш;

 ахборот-коммуникация технологиялари, “Рақамли иқтисодиёт” соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ва интернет технологияларини жорий этиш ҳамда масофавий таълим соҳасини такомиллаштиришга оид лойиҳаларда иштирок этиш;

 ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, “Рақамли иқтисодиёт”ни ривожлантириш масалалари бўйича марказлашган ва худудий семинарларни ўтказишда иштирок этиш;

 амалдаги давлат таълим стандартига (давлат талабларига) мос дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув - услубий адабиётлар, шу жумладан хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилган адабиётларга хулосалар бериш;

 ўқув режаларидаги фанлар бўйича белгиланган машғулот турларини юксак назарий, илмий - услубий ва касбий даражада, инновацион усулларни қўллаган ҳолда ўтказиш, таълим сифатини таъминлаш;

 қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув машғулотларини масофадан ўқитиш тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тегишли тайёргарлик ишларини олиб боришни ташкил этиш;  

тингловчиларнинг битирув ишлари, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;

 тингловчилар билимининг рейтинг назоратини жорий этиш, уларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;

 тингловчилар илмий - ижодий фаолиятини тизимли асосда ташкил этиш, ўқув машғулотларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш, уларнинг ўқув фаолиятини рўёбга чиқариш учун зарур ташкилий, услубий ва моддий - техникавий шарт - шароитлар яратиш;

 тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқикот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама этиш, нашр этишга тавсия бериш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;

 кафедра ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги ўқув, илмий- услубий, илмий - тадқиқот, ташкилий - услубий ва маънавий - маърифий  ишларини кўриб чиқиш, тажрибали ва янги инновацион усулларни қўллаётган ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш, умумлаштириш ва илғор тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;

 замонавий педагогик ва инновацион усулларни ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ёш ўқитувчиларга педагогик малака ва кўникмаларни эгаллашда ёрдам бериш, ахборот базасини яратиш, ўқув машғулотларида замонавий ўқув-техника воситаларидан, якка тартибда ўқитиш ва мустақил таълим олиш услубларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, ўқитишни замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланган махсус ўқув аудиторияларида ташкил қилиш, масофали ўқитиш элементларини ривожлантириш;

 илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, кафедра мутахассислигига мос ёки турдош ихтисосликлар бўйича докторлик диссертацияларини илмий семинарларда муҳокама қилишда, таълим ҳужжатларининг меъёр талабларига жавоб беришини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш;

 хорижий таълим муассасалари билан таълим соҳасидаги инновацион ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш асосида уларнинг илғор иш тажрибаларини ўрганиб, мақбул усул ва услубиётлардан ўқув жараёнларида таъсирчан ва самарали фойдаланиш;

 кафедрада ўқитиладиган фанлар ва тижорат курсларида амалий машғулотларни тўлиқ ва сифатли ўтказилишини таъминлаш ҳамда кафедра лабораторияларини замонавий ускуна, қурилма ва жиҳозлар билан жиҳозланиши бўйича институт раҳбариятига таклифлар киритиш;

 замонавий педагогик ва инновацион технологиялар асосида очиқ маърузалар ўтиш, тарқатма материалларни тайёрлаш, машғулотларни амалиёт билан боғлаб олиб бориш ҳар бир профессор-ўқитувчининг кундалик иш фаолиятига айланишини таъминлаш;

  ўзаро дарсларга киришни ташкил этиш ва кафедра профессор - ўқитувчиларининг дарс ўтиш сифатини мунтазам муҳокама қилиб бориш;

 институт ахборот - ресурс марказининг кафедра фанлари ва тижорат курсларига оид янги ўқув, илмий - техникавий ва даврий адабиётлар билан узлуксиз тўлдириб бориш ва янгиланишини доимий назорат қилиш.

14. Кафедрада қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

- институт Устави, институт Илмий кенгаши низоми;

- кафедра низоми, кафедра мудири ва профессор-ўқитувчилари лавозим йўриқномалари;

- кафедрада ўқитиладиган фанлар ва тижорат курслари бўйича ўқув режалари, ўқув дастурлари ва ишчи дастурлар;

- амалдаги тартиб қоидаларга мувофиқ ўқув, илмий - услубий, илмий - тадқиқот, ташкилий - услубий ва маънавий - маърифий ишларни қамраб олган иш режалари;

- кафедра фанлари ва тижорат курслари бўйича амалдаги меъёрий, ўқув-услубий ва бошқа ҳужжатлар;

- анкета маълумотларига эга бўлган кафедра таркибининг рўйхати, мажлислар баённомалари;

- кафедра фаолияти билан боғлиқ барча меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами.

V. Кафедранинг жавобгарлиги

15. Кафедра ўз фаолиятини  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва мамлакат миқёсида амал қилувчи бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида белгиланган нормаларга асосан ташкил этишга масъулдир.

16.Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган энг муҳим устувор вазифалар ва замонавий талаблар ҳамда институт устави ва мазкур низомга асосан кафедра ўз фаолияти доирасидаги ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун жавобгардир.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: