Асосий -> Марказ ҳакида -> Кафедралар ва бўлимлар -> Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар кафедраси

Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар кафедраси

Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар кафедраси

Н И З О М И

 

Мазкур Низом Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари Марказининг Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар кафедрасининг фаолиятини ташкил этиш тартибини, асосий вазифаларини ва функцияларини белгилайди. 

 

  1. I.    Умумий қоидалар

1. Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар кафедраси (кейинги ўринларда “кафедра” деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низом”га асосан ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 19 февралдаги 30 - сонли буйруғи билан тасдиқланган “Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази  Низоми”га ва мазкур Низомга мувофиқ фаолият юритади.

Кафедрада бир ёки бир неча турдош фанлар, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида (бундан кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилган соҳага оид давлат буюртмаси бўйича ўқув курслари ҳамда тижорат курслари ўқитилади. Кафедрада профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув, илмий-услубий, илмий - тадқиқот, ташкилий - услубий ҳамда маънавий - маърифий ишлар ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида амалга оширилади.

2. Кафедра таркибига профессор - ўқитувчи тоифасига кирувчи кафедра мудири, доцент ва катта ўқитувчи ходимлар киради.

3. Кафедранинг профессор - ўқитувчилари “Таълим муассасаларига ўқитувчи педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ва директор буйруғи асосида ишга қабул қилинади.

4. Кафедра ўқув, илмий ва тарбиявий характердаги таълим жараёнини амалга ошириш учун ўқув аудиториялари, кабинетлари ва бошқа хоналар билан таъминланади. 

5. Ушбу Низомга мувофиқ кафедра кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бериш бўйича буюртмачилар бўлган корхона ёки ташкилотлар ҳудудида, марказ бўйруғи асосида ва Давлат статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда филиаллар ташкил этиши ва уларнинг моддий-техник базасидан фойдаланиши мумкин. Кафедра филиалининг фаолияти тегишли низом асосида ташкил этилади.

 II. Кафедрани ташкил этиш ва бошқариш

6. Кафедра - камида беш кишидан иборат профессор-ўқитувчилардан таркиб топиб, одатда, уларнинг бири профессор ёки доцент илмий унвони ёки фан доктори ёхуд фан номзоди илмий даражасига, камида биттаси фан номзоди илмий даражаси ёки доцент илмий унвонига эга бўлгандагина ташкил этилади.

7. Кафедра Марказ директори ва директорнинг ўқув-услубий ишлар ва инновациялар бўйича биринчи ўринбосарига бўйсунади.

8. Кафедранинг тузилиши ва унинг штатлари марказ директори томонидан тасдиқланади.

9. Кафедрани одатда, фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, шунингдек, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлган ҳамда белгиланган тартибда танловдан ўтган ва марказ директорининг буйруғи билан тайинланган кафедра мудири бошқаради ва унга кафедра фаолияти учун шахсий маъсулият юклатилади.

10. Кафедра мудири ва профессор-ўқитувчиларининг шахсий иш режаси кафедра мажлисида кўриб чиқилиб, мажлис баённомасининг қарор қисмида тавсия этилгандан сўнг Марказ директори томонидан тасдиқланади.

 III. Кафедра мудирининг вазифалари

11. Кафедра мудири:

- марказ миқёсида кафедра фаолиятига тааллуқли масалалар муҳокамаси ва ҳал этилишида иштирок этади;

- кафедра иш режасини, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари ҳамда кафедра фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни тегишли тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади;

- кафедра профессор-ўқитувчиларига йиллик ўқув юкламаларни тақсимлайди ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади;

- кафедрага ишга олиш, ишдан бўшатиш ва ходимларни янги вазифаларга тайинлаш, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириш, шунингдек, интизомий чора кўриш тўғрисида раҳбариятга белгиланган тартибда таклифлар киритади;       

- белгиланган тартиб ва муддатларда ўқув йилидаги фаолияти бўйича кафедра ҳисоботини тайёрлайди, Марказ Илмий кенгаши мажлисларида ҳисобот беради.

IV. Кафедранинг асосий вазифалари ва функциялари

12. Кафедранинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий-педагогик салоҳиятини муттасил ошириб бориш;

- қўмита ҳамда марказ раҳбарияти томонидан бериладиган кўрсатмалар, меъёрий ҳужжатларни ўз вақтида бажариш;

- давлат статистика органлари ходимларининг касбий малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда иштирок этиш;

- кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитиладиган фанлар ва тижорат курслари бўйича ўқув режалари ва дастурларини ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасига таянган ва инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда такомиллаштириб бориш;

- замонавий педагогик ва инновацион усулларни ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ёш ўқитувчиларга педагогик малака оширишлари ва кўникмаларга эга бўлишларида кўмаклашиш, ўқув машғулотларида замонавий ўқув-техника воситаларидан самарали фойдаланиш, якка тартибда ўқитиш ва мустақил таълим олиш услубларини ўқув жараёнига жорий этиш, дарсларни замонавий компьютер техникалари билан жиҳозланган махсус ўқув аудиторияларида ўтказилишини ташкил қилиш, босқичма босқич масофали ўқитиш тизимига ўтиш;

- макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар тизими доирасида тадқиқотлар олиб бориш ҳамда тадқиқ этиш методологиясини такомиллаштиришга оид лойиҳаларда иштирок этиш;

- “Миллий ҳисоблар тизими - 2008”ни Ўзбекистонда жорий этиш ва макроиқтисодий статистиканинг долзарб масалаларига оид ҳудудий ва марказлашган семинарларни ташкил қилиш;

- макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар тизими доирасида халқаро анжуман ва семинарларда илмий мақолалар билан иштирок этиш;

- амалдаги давлат таълим стандартига мос дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, шу жумладан хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилган адабиётларга хулосалар бериш;

- тингловчиларнинг битирув ва мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;

- тингловчилар билимини аниқлаш бўйича рейтинг назоратини жорий этиш, уларнинг аудиториядан ташқари вақтларини самарали ўтказишлари учун амалий тадбирлар ишлаб чиқиш;

- тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқикот ишларини олиб бориш, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама этиш, нашр этишга тавсия бериш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;

- илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, кафедра илмий семинарларида “Статистика” мутахассислигига мос ёки турдош ихтисосликлар бўйича докторлик диссертация ишларини муҳокама қилиш, таълим ҳужжатларининг меъёр талабларига жавоб беришини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш;

- бюджетдан ташқари маблағларни Марказга жалб этиш, шунингдек, илмий- техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида иқтисодиёт тармоқларининг ишлаб чиқариш корхоналари билан алоқа ўрнатиш;

- хорижий таълим муассасалари билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш асосида уларнинг илғор ва инновацион иш тажрибаларини ўрганиб, мақбул усул ва услубиётлардан ўқув жараёнларида самарали фойдаланиш;

- кафедрада ўқитиладиган фанлар ва тижорат курсларидан амалий машғулотларни тўлиқ ва сифатли ўтказилишини таъминлаш, кафедра лабораторияларини замонавий ускуна, қурилма ва асбоблар билан жиҳозлаш учун раҳбариятга таклифлар киритиб бориш.

13.Кафедранинг функциялари:

- кафедрада ўқитиладиган фанлар ва тижорат курслари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар тайёрлаш;

- ўқув режаларидаги фанлар бўйича белгиланган машғулот турларини инновацион ёндашув асосида юксак назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш, таълим сифатини таъминлаш;

- кафедра ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий ва маънавий-маърифий ишларини кўриб чиқиш, тажрибали ўқитувчилар фаолиятини ўрганиш, умумлаштириш ва илғор тажрибаларини оммавийлаштиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;

- тингловчилар илмий-ижодий фаолиятини тизимли асосда ташкил этиш, ўқув машғулотларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш, уларнинг ўқув фаолиятини рўёбга чиқариш учун зарур ташкилий, услубий ва моддий-техникавий шарт-шароитлар яратиш;

- замонавий педагогик технологиялар асосида очиқ маърузалар ўтиш, тарқатма материалларни тайёрлаш, машғулотларни амалиёт билан боғлаб олиб бориш ҳар бир профессор-ўқитувчиларнинг кундалик иш фаолиятига айланишини таъминлаш;

- ўзаро дарсларга қатнашиш орқали кафедра профессор-ўқитувчиларининг дарс ўтиш сифатини мунтазам муҳокама қилиб бориш;

- марказ ахборот-ресурс тизимини марказини кафедра фанлари ва тижорат курсларига оид янги ўқув, илмий-техникавий ва даврий адабиётлар билан узлуксиз тўлдириб бориш ва янгиланишини доимий назорат қилиш.

V. Кафедранинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

14. Кафедра қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- кафедра йўналиши бўйича ўқитиладиган фанлардан машғулотлар ўтказиш учун ўриндошлик, соатбай асосда олий таълим ва илмий муассасалардан  етук мутахассислар ва олимларни жалб қилиш;

- республика ва хорижий мамлакатларнинг илмий, ўқув муассасалари билан инновацион ҳамкорлик асосида тажриба алмашиш ва ахборот айирбошлашда қатнашиш;

- тингловчилар билимини баҳолаш ва ўзлаштиришини назорат қилиш;

- марказ Илмий кенгашига ўқув-услубий, илмий, маданий-маърифий ишлар бўйича таклифлар киритиш;

- илмий тадқиқотлар мавзуларини белгилаш, илмий мақола, рисола, ўқув қўлланмалари, дарсликларни тайёрлаш, муҳокама қилиш, уларга тақриз бериш ва нашр учун тавсия этиш;

- мустақил равишда ёки бошқа кафедра ва бўлимлар, хусусан, хорижий институтлар билан бирга шартномалар ва грантлар бўйича илмий, илмий-услубий тадқиқотлар олиб боришда иштирок этиш.

15. Кафедранинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

- ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида кафедрага юкланган вазифаларни зарур даражада ва самарали бажариш;

- ўқув, илмий - услубий, илмий - тадқиқот, ташкилий - услубий ва маънавий - маърифий ишларни қамраб олган йиллик режаларни тўлиқ бажариш;

- ўз фаолияти давомида давлат статистикасининг асосий принципларига риоя этиш;

- тасдиқланган ўқув режалари асосида малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курслари бўйича машғулотларни илғор педагогик ва  инновацион ёндашувларга асосан юқори савияда ўтказиш;

- илмий мақолалар, ўқув қўлланмалари, дарсликлар тайёрлаш, муҳокама қилиш, уларга тақриз бериш ва нашр учун тавсия этиш;

- маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

VI. Кафедра фаолиятини ташкил этиш

16. Кафедра фаолияти ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий ва маънавий-маърифий ишларни қамраб олган истиқболли ва жорий (йиллик) режаларга мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу режалар ва кафедра фаолиятига тегишли бошқа вазифаларнинг бажарилиши кафедра мудири раислигида ўтказиладиган мажлисларда муҳокама этилади. Кафедра мажлисларига, заруратга қараб, Давлат статистика қўмитаси ходимлари, бошқа кафедралар, таълим муассасаларидан ҳамда соҳага оид корхоналардан ходимлар таклиф этилиши мумкин.

17. Кафедранинг иш фаолияти учун зарур меъёрий ҳужжатлар рўйхати Марказнинг “Ҳужжатлар йиғма жилдлари Номенклатураси”да кўрсатилган кафедрага тегишли ҳужжатлар асосида шакллантирилади.

18. Кафедрада қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

- кафедра низоми;

- кафедрада ўқитиладиган фанлар ва тижорат курслари бўйича ўқув-тематик режалар ва ишчи дастурлар;

- амалдаги тартиб қоидаларга мувофиқ ўқув, илмий - услубий, илмий - тадқиқот, ташкилий - услубий ва маънавий - маърифий ишларни қамраб олган кафедра профессор-ўқитувчиларининг иш режалари;

- кафедра фанлари ва тижорат курслари бўйича амалдаги меъёрий, ўқув-услубий ва бошқа ҳужжатлар;

- анкета маълумотларига эга бўлган кафедра таркибининг рўйхати, мажлислар баённомалари;

- кафедра фаолияти билан боғлиқ барча меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами.

VII. Кафедранинг жавобгарлиги

19. Кафедра ўз фаолиятини  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва мамлакат миқёсида амал қилувчи бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида белгиланган нормаларга асосан ташкил этишга масъулдир.

20. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган энг муҳим устувор вазифалар ва замонавий талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонуни ҳамда марказ низомига асосан  кафедра ўз фаолияти доирасидаги ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун жавобгардир.


Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар кафедраси таркиби:


1. Кафедра мудири - и.ф.н. Сиддиков А.
2. Доцент - и.ф.н.  Жумаев К.
3. Доцент - Исмоилов Г.
4. Катта ўқитувчи - Умаров Ф.
5. Катта ўқитувчи - Эрназаров Ғ.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: