Асосий -> Институт ҳакида -> Кафедралар ва бўлимлар -> Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими

Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими

МОЛИЯ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ БЎЛИМИ

НИЗОМИ


 I. Умумий қоидалар

 Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги  Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг (кейинги ўринларда “Институт” деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

    1. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон  Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонунига, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунига, Меҳнат кодексига, Олий Мажлис палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, институт Уставига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
    2. Бўлим ўз ваколати доирасидаги масалалар бўйича Давлат статистика қўмитаси марказий аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари, тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.
    3. Бўлим ўз фаолиятини институт директори ва директор ўринбосарлари раҳбарлигида амалга оширади.

5. Бўлим “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва соҳага оид низомлар ҳамда йўриқномалар асосида институ фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисобини юритади, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан институт томонидан тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджет ва давлатнинг ваколатли органлари билан ҳисоб-китобларни ташкил этади, институти фаолияти бўйича молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини тайёрлайди ҳамда тегишли органларга тақдим этади.

6.Бўлимни олий маълумотга эга бўлган бўлим бошлиғи – бош ҳисобчи бошқаради ва унга бўлим фаолияти учун шахсий масъулият юклатилади.

  II. Бўлимнинг  асосий вазифалари ва функциялари

7.Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:

асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа узоқ муддатли активлар, уларнинг амортизацияси, кирими ва чиқимининг аналитик ва синтетик ҳисобини ташкил этиш;

товар-моддий захираларнинг аналитик ва синтетик ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш;

пул маблағларининг аналитик ва синтетик ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш;

дебитор ва кредитор корхоналар билан ҳисоб-китобларни ташкил этиш ҳамда юритиш;

ходимлар билан ҳисоб-китобларни ташкил этиш ҳамда юритиш;

хусусий капитал ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш;

даромадлар ва харажатлар ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш;

моддий қийматликлар ҳаракати бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш;

молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тегишли органларга тақдим этиш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда солиқ органларига тақдим этиш;

давлат статистика ҳисоботларини тайёрлаш ва давлат статистика органларига тақдим этиш;

бухгалтерия ҳисобини юритиш билан боғлиқ бошқа ҳисоботларни тайёрлаш ва тегишли фойдаланувчиларга тақдим этиш;

Институтга тегишли бўлган активларнинг бут сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш;

8.Бўлимда  қуйидаги ҳужжатлар бўлиши ва камида 5 йил давомида сақланиши керак:

ҳисоб сиёсати;

даромадлар ва харажатлар сметалари;

бош китоб ва бошқа бухгалтерия ҳисоби регистрлари;

бухгалтерия операцияларини тасдиқловчи дастлабки ҳужжатлар;

касса дафтари;

ишончномаларни рўйхатга олиш китоби;

моддий ҳисоботлар;

молиявий, статистика ва солиқ ҳисоботлари;

бухгалтерия ҳисобига оид бошқа ҳужжатлар;

бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами.

 III. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

9.Бўлим ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

институт фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини, ушбу жараёнда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларни қўллаш тартиб қоидаларини инобатга олган ҳолда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун директорга киритиш;

бухгалтерия ҳисобига оид меъёрий ҳужжатларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда ҳисоб сиёсатига тегишли ўзгартиришларни киритиб борилишини таъминлаш;

институтда асосий воситалар, номоддий активлар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, товар-моддий захиралар, пул маблағлари, иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ҳисобланиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши, хусусий капитал элементлари, даромадлар ва харажатлар бўйича амалга оширилаётган бухгалтерия операцияларини бўлим мутахассислари томонидан ўз вақтида ва тўлиқ дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилаётганлигини, ҳисоб регистрларида қайд этилаётганлигини ҳамда умумлаштирилаётганлигини назорат қилиш;

бўлим мутахассислари томонидан бухгалтерия ҳисоби бўлимлари бўйича тайёрланган ҳисоб регистрлари асосида амалга оширилган операцияларнинг счётлар ўтказмаларини тайёрлаш ва мемориал ёки журнал ордерларида умумлаштириш;

мемориал ёки журнал ордерларида шаклланган ахборотлар асосида институтнинг “Бош китобини юритиш”;

19-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига мувофиқ институтнинг пул маблағлари, товар моддий захиралари, асосий воситалари, ҳисоб-китоблари, мажбуриятлари ва бошқа ҳисоб объектлари бўйича инвентаризация ўтказилишини ташкил этиш;

ўтказилган инвентаризация натижасида аниқланган тафовутлар ва уларнинг бартараф этилиши бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишини таъминлаш;

институт фаолияти бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш;

институт фаолияти бўйича белгиланган муддатларда молиявий, солиқ, статистика ва бухгалтерия ҳисобига оид бошқа ҳисоботларни тайёрлаш ва тегишли органларга тақдим этиш;

бўлимга қабул қилинаётган мутахассисларни дастлабки суҳбатдан ўтказиш, синов муддатида уларнинг ишини назорат қилиш, баҳолаш ҳамда ишга қабул қилиш юзасидан таклиф киритиш;

бўлим ходимларини рағбатлантириш юзасидан таклифлар киритиш;

ўқув курслари бўйича ҳужжатларни тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилиши юзасидан институтнинг бошқа бўлимлари ва кафедралари билан ҳамкорликда ишланишини таъминлаш;

бўлим ходимларининг доимий равишда малакасини ошириб бориш чораларини амалга ошириш;

 IV. Бўлим фаолиятини ташкил этиш

10. Бўлим ўз фаолиятини “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонун, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳисоб сиёсати, даромадлар ва харажатлар бўйича тузилган бизнес режаларга мувофиқ ташкил этади.

Бўлим ушбу ҳужжатларга амал қилиниши ва институт фаолиятининг молиявий натижалари юзасидан институтнинг умумий йиғилишларида ҳисобот беради.

Бўлим ўз ваколатига кирадиган масалаларни муҳокама қилишда идора   ва ташкилотларда институт номидан қатнашади.

Бўлим фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонуни, институт Устави, ушбу Низом, институт буйруқлари   ва топшириқлари асосида ўқув ва ташкилий-услубий ишларни қамраб олган истиқболли ва жорий (йиллик)  режаларга мувофиқ амалга оширилади.

Бўлим ходимларининг лавозим йўриқномалари  бўлимга юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тайёрланади ва институт директори томонидан  тасдиқланади.

Бўлим фаолияти  у билан боғлиқ барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида юритилади.

 V. Бўлимнинг жавобгарлиги

11. Бўлим ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган энг муҳим устувор вазифалар ва замонавий талаблардан келиб чиқиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуни, институт

Устави  ҳамда ушбу Низомда белгиланган вазифалар, функциялар, мажбуриятларни тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши,

ўзига берилган ваколатлар, ҳуқуқлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши учун жавоб берадилар. 



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: