Асосий -> Институт ҳакида -> Кафедралар ва бўлимлар -> Иқтисодий муаммолар бўйича статистика тадқиқотлари бўлими

Иқтисодий муаммолар бўйича статистика тадқиқотлари бўлими

ИҚТИСОДИЙ МУАММОЛАР БЎЙИЧА СТАТИСТИКА

ТАДҚИҚОТЛАРИ БЎЛИМИНИНГ НИЗОМИ

 

  1. I. Умумий қоидалар 

1.Иқтисодий муаммолар бўйича статистика тадқиқотлари бўлими    Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги  Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг (бундан кейинги ўринларда “Институт” деб юритилади)  таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2.Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон  Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонунига,  Олий Мажлис палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, институт Уставига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

3.Тадқиқот масалалари бўйича фаолиятини  Давлат статистика қўмитаси марказий аппаратининг  тегишли таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда юритади.

4.Бўлим ўз фаолиятини  директорнинг илмий ишлар, инновациялар  ва халқаро алоқалар бўйича  ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

5.Бўлим таркибига, бўлим мудири, катта илмий ходим ва  кичик илмий ходим киради.

6.Бўлимда  ҳужжатлар билан ишлаш    Номенклатура  асосида олиб боради. 

 II.  Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари

7. Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

макроиқтисодий кўрсаткичларни қиёсий ўрганиш, кузатиш ва илмий тадқиқ этиш, минтақавий муаммолар бўйича статистик тадқиқотлар олиб бориш натижасида истиқболли хулосалар чиқариш ҳамда хулосаларга мос равишда илмий тавсиялар ишлаб чиқиш;

иқтисодий  муаммолар бўйича  статистика тадқиқотлари олиб бориш, шунингдек бу йўналишдаги маҳаллий ва халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаларида қатнашиш;

статистика услубиётини халқаро талаб ва стандартларга мос ҳолда такомиллаштириш бўйича зарур тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш;

халқаро ташкилотлар фондларини жалб этган ҳолда, статистика ва иқтисодиёт соҳасида семинар ва  конференция ташкил этиш;

иқтисодий соҳа бўйича ва тадқиқот марказлари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва биргаликда тадқиқотларни олиб бориш;

институтдаги ўқув машғулотларида тегишли тартибда қатнашиш.

8. Бўлим ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги функцияларни бажаради:

иқтисодиёт соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ҳамда  танланма   кузатув ўтказиш дастурини ишлаб чиқади;

илмий-тадқиқот ишлари режа ва дастурларини, шунингдек услубий тавсияларни ва ҳужжатларни чоп эттиради; 

статистика соҳасидаги халқаро ҳамкорликни амалга оширади, илғор чет эл тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун Давлат статистика қўмитасининг тегишли бошқармаларидан  зарур материалларни олади;

зарур ҳолларда олиб борилаётган  илмий-тадқиқот ишларида қатнашиш учун илмий-тадқиқот институтлари ҳамда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларини ўрнатилган тартибда жалб этади;

давлат статистика кузатувлари ва расмий статистик ахборотлар  бўйича зарур ҳолларда ахборот–тушунтириш ишларини олиб боради;

макроиқтисодий  кўрсаткичларни шаклланишида услубий кўмак беради, кўрсаткичларни такомиллиштириш борасида таклиф ва тавсиялар киритади;

илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш  режаларини, бўлим ваколатига кирувчи меъёрий ва услубий масалалар бўйича тавсиялар ва таклифлар  ишлаб чиқади ва уларни тасдиқлаш учун тақдим этади;

маслаҳат ва тижорат фаолиятини олиб боради, зарур ҳолларда услубий масалалар, шунингдек хўжалик-шартномаларига оид ишлар бўйича Илмий кенгашда иштирок этади;

бажарилган  тадқиқот ишини  институт  Кенгаши муҳокамасига тақдим этади;

қонунчилик доирасидаги бошқа функцияларни амалга оширади.

III. Бўлимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

9. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

халқаро статистик стандартларни давлат статистика органлари амалиётида тадбиқ этиш бўйича  илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;

халқаро конференция, семинар, симпозиум ва йиғилишларда, хорижий марказларда ва институтларда стажировка ва таҳсил олиш бўйича қатнашиш;

халқаро ташкилотлар, фондлар ва институтлар лойиҳалари ва техник ёрдам дастурларида қатнашиш;

институт раҳбариятининг рухсати билан ўриндошлик асосида ёки соатбай ҳақ тўлаш асносида дарсларни олиб боришда қатнашиш;

илмий-тадқиқот ишларида катнашиш учун бошқа илмий тадқиқот институтлари ҳамда  олий ўқув юртлари олимлари ва мутахассисларини ўрнатилган тартибда жалб этиш;

бўлимга тегишли масалалар муҳокамаси юзасидан Кенгаш йиғилишларида  иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва ушбу Низомга зид бўлмаган бошқа ишларни амалга ошириш.

10.Бўлимнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

институт Устави ҳамда мазкур Низом ва бошқа меъёрий-хуқуқий  ҳужжатларда белгиланган вазифаларни  зарур даражада ва самарали бажариш;

давлат статистикасининг асосий тамойилларига риоя этиш;

бўлимнинг тасдиқланган йиллик иш режаси асосида илмий-тадқиқот ишларини юқори савияда ўтказиш;

илмий мақола, рисола, ўқув қўлланмалари, монографияларни тайёрлашда уларнинг муҳокамасида иштирок этиш, уларга тақриз бериш;

институтда ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш.

 IV. Бўлим фаолиятини ташкил этиш

11. Бўлим фаолияти илмий-тадқиқот ишларни қамраб олган истиқболли ва жорий (йиллик) режаларга мувофиқ амалга оширилади;

бўлим ўз фаолиятига тегишли бошқа вазифаларнинг бажарилишини бўлим бошлиғи раислигида ўтказиладиган мажлисларда муҳокама этади;

бўлим  Қўмита томонидан тасдиқланган режага мувофиқ илмий-тадқикот ишларини олиб боради, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама қилади;

бўлим замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва дастурий таъминотларни иш жараёнида қўлланилишини таъминлайди, илмий-тадқиқот билан шуғулланувчи ёш ходимларнинг малака ва кўникмаларни эгаллашларида ёрдам беради, ҳамда ахборот базасини яратади;

бўлим бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш ва  илмий- техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари билан  иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги долзарб масалалар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш юзасидан  алоқа ўрнатади;

бўлим хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва статистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш асосида уларнинг фаолиятидаги  илғор тажрибаларини ўрганади, шунингдек ушбу тажрибалардан бўлимнинг фаолиятида самарали фойдаланади.

12. Бўлимда қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиши керак:

бўлим фаолиятини тартибга солувчи меъёрий –хуқуқий ҳужжатлар тўплами;

бўлимда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари режалари ҳамда ходимларнинг мустақил иш режалари.

 V. Бўлимнинг жавобгарлиги

13.Бўлим Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муҳим устувор вазифалар ва замонавий талаблардан келиб чиқиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуни, и нститут Устави  ҳамда ушбу Низомда белгиланган вазифалар, функциялар, мажбуриятларни тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, ўзига берилган ваколатлар, ҳуқуқлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши учун жавоб беради.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: