Асосий -> Институт ҳакида -> Кафедралар ва бўлимлар -> Ўқув - услубий ишлар бўлими

Ўқув - услубий ишлар бўлими

ЎҚУВ - УСЛУБИЙ ИШЛАР БЎЛИМИ  

НИЗОМИ

 

  1. I. Умумий қоидалар

Ўқув-услубий ишлар бўлими Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг (кейинги ўринларда “Институт” деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

    1. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон  Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонунига,  Олий Мажлис палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, институт Уставига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
    2. Бўлим ўз ваколати доирасидаги масалалар бўйича Давлат статистика қўмитаси марказий аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари, тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.
    3. Бўлим ўз фаолиятини институт директори ва директор ўринбосарлари раҳбарлигида амалга оширади.

 II. Бўлимнинг асосий  вазифалари ва функциялари

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқув режаларини кафедра профессор-ўқитувчилари билан бирга ишлаб чиқиш ва янгиларини тайёрлаш;

маъруза матнлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ҳамда нашр қилиш режаларининг бажарилиши тўғрисида доимий ойлик ҳисоботларни тайёрлаш;

ўқув курслари бўйича дарс жадвалларини ишлаб чиқиш;

тингловчилар билимини назорат қилиш ва машғулотларни ўтказиш учун ўқув-услубий материаллар тайёрлашни назорат қилиш;

дарс жадвали ва курс ўқув дастурларининг ўқув курсларига мослигини назорат қилиш;

ўқув машғулотлари журналларида кўрсатилган ҳамда ҳақиқатда режалаштирилган ўқув юкламаларини ўқитувчиларнинг индивидуал режалари кўрсаткичларини солиштириш йўли билан уларнинг педагогик юкламаларини бажарилишини назорат қилиш;

бўлимнинг ўз соҳаси доирасида оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиш;

давлат статистика органларининг тингловчи мутахассислари мониторингини олиб бориш;

давлат статистика органлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, тизим ходимларининг малакасини ошириш бўйича янги долзарб ўқув курсларини ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

эълон қилинган мутахассисликлар бўйича реклама ишларини ташкил қилиш ва гуруҳларни шакллантириш;

машғулотлар ўтказиш жадвалини тингловчилар ва профессор-ўқитувчилар билан келишиш;

ихтисослашган курслар бўйича профессор-ўқитувчилар юкламалари ҳисобини олиб бориш;

ўқув курслари якунида тингловчиларга топшириш учун белгиланган намунадаги диплом, гувоҳнома ва сертификатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш;

статистик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда иштирок этиш;

бўлим фаолияти бўйича институт раҳбариятига ойлик ҳисобот топшириш;

ўқув машғулотларини ўтказиш шакллари ва усулларини инновациялар асосида такомиллаштириш, ўқув ёрдамчи жараённи кучайтириш.

9. Бўлим ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги функцияларни бажаради:

халқаро стандартларга мос келадиган статистик услубият бирлиги ва давлат статистика принципларига амал қилиш;

асосий вазифаларни бажариш мақсадида илмий-услубий, ташкилий-техник, кадр ва молия  билан таъминлаш ишларида иштирок этиш;

Давлат статистика қўмитасининг тузилмавий бўлинмаларидан бўлим вазифаларини бажариш учун зарурий материалларни олиш;

Илмий кенгаш мажлисларида институт фаолияти масалаларини муҳокама қилишда иштирок этиш;

институт фаолияти билан боғлиқ халқаро конференция, семинар, симпозиум ва мажлисларда иштирок этиш;

амалдаги қонунчилик доирасида халқаро спутник, телекоммуникацион ва компьютер алоқаларини яратиш ва улардан фойдаланишда иштирок этиш;

 ўтказиладиган машғулотларда институт раҳбариятининг рухсати билан ўриндошлик ёки меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш асосида иштирок этиш;

 Илмий Кенгаш фаолияти масалаларини муҳокама қилишда иштирок этиш;

компьютер техникаси, хоналар, аудиториялар, ўқув зали (ахборот-ресурс маркази)  ва бошқа ўқув-услубий қўлланмалардан фойдаланиш.

 III. Бўлимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

10. Бўлим  қуйидаги  ҳуқуқларга эга:

кафедралар йўналиши бўйича ўқитиладиган фанлардан машғулотлар ўтказиш учун ўриндошлик, соатбай асосда етук мутахассислар ва олимларни жалб қилишда қатнашиш;

республика ва хорижий мамлакатларнинг илмий, ўқув муассасалари билан тажриба алмашиш ва ахборот айирбошлашда қатнашиш;

тингловчилар билимини баҳолаш ва ўзлаштиришини назорат қилиш;

институт Илмий кенгашига ўқув-услубий, илмий, инновацион ва маданий-маърифий ишлар бўйича таклифлар киритиш.

11. Бўлимнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

институт Устави ва ушбу Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни талаб даражасида ва самарали бажариш;

давлат статистикасининг асосий принципларига риоя этиш.

 IV. Бўлим фаолиятини ташкил этиш

12. Бўлим фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонуни, институт Устави, ушбу Низом, Институт буйруқлари   ва топшириқлари асосида ўқув ва ташкилий-услубий ишларни қамраб олган истиқболли ва жорий (йиллик)  режаларга мувофиқ амалга оширилади.

        Бўлим ходимларининг лавозим йўриқномалари  бўлимга юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тайёрланади ва институт директори томонидан  тасдиқланади.

Бўлим ваколатига  кирадиган масалаларни муҳокама  қилишда  идора ва ташкилотларда институт номидан қатнашади.

Бўлим фаолияти  у билан боғлиқ барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида юритилади.

 V. Бўлимнинг жавобгарлиги

13. Бўлим Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган энг муҳим устувор вазифалар ва замонавий талаблардан келиб чиқиб, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг  “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонуни, институт Устави ҳамда ушбу Низомда белгиланган вазифалар, функциялар, мажбуриятларни тўлиқ, ўз вақтида   ва сифатли амалга оширилиши, ўзига берилган ваколатлар, ҳуқуқлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши учун жавоб беради.  



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: