Асосий -> Институт ҳакида -> Раҳбарият -> Тураев Ботир Эшбоевич

Тураев Ботир Эшбоевич

Тураев Ботир Эшбоевич

     1966 йил 7 ноябрда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида зиёли оиласида туғилган. 1973-1983 йилларда Яккабоғ туманидаги     59-сонли умумтаълим ўрта мактабини аъло баҳолар – “олтин медал” билан тугатган. 1983-1989 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида “Статистика” мутахассислиги бўйича таҳсил олган.     1984-1986 йилларда Қуролли кучлар сафида ҳарбий хизматни (Белоруссия, Минск шаҳри) ўтади.

Олий маълумотли мутахассис сифатида иш фаолиятини 1989 йилдан бошлаб, Тошкент халқ хўжалиги институтининг (кейинчалик Тошкент давлат иқтисодиёт университети) “Статистика” кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси ва аспиранти, 1993 йилдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимида етакчи мутахассис, шуъба мудири, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, департамент  директори, Жиззах вилояти Бош бошқармаси бошлиғи, 2004 йилдан Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган, 2006-2017 йиллар давомида Давлат статистика қўмитаси тизимида (Раиснинг биринчи ўринбосари, Раис), Тошкент вилояти ҳокимлигида (вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари) турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

     2018 йилнинг октябрь ойидан Ўзбекситон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази директорининг ўқув-услубий ишлар ва инновациялар бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: