Ассосий -> Марказ ҳакида -> Раҳбарият -> Ғайибназаров Баҳодир Каримович

Ғайибназаров Баҳодир Каримович

Ғайибназаров Баҳодир Каримович

   

   1971 йил 8 августда туғилган. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 1994 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Статистика” мутахассислигини имтиёзли битирган. 1994 йилдан 1997 йилгача Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Статистика” кафедрасининг кундузги бўлим аспиранти, 1997-2000 йилларда “Статистика” кафедрасининг катта ўқитувчиси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги Ихтисослашган Олий Бизнес мактабининг директор ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2000-2006 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Статистика“ кафедрасининг докторанти, доцент, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи. 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясида етакчи илмий ходим,  Ахборот хизмати раҳбари  лавозимларида  ишлаган. 2008-2011 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Статистика“ кафедраси профессори, мудири лавозимларида фаолият юритган.

2011 йилнинг апрель  ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари Маркази директори лавозимига тайинланган.

2013 йилда  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш факультети “Давлат бошқаруви” мутахассислигини муваффақиятли тамомлаган.

2015 йилнинг сентябридан 2017 йилнинг августига қадар Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясининг илмий ва халқаро муносабатлар масалалари бўйича проректори, биринчи проректори лавозимларида фаолият кўрсатган.

2017 йил 10 июлдан Ўзбекистон республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази директори лаозимига тайинланган.

15 тадан ортиқ  дарслик ва ўқув қўлланмалари, 3 та монография ва 300 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.

Б.Ғайибназаровнинг илмий  раҳбарлигида иккита фан доктори ва битта фан номзоди, 60 дан ортиқ магистрлик диссертациялари ҳамда битирув малакавий ишлари тайёрланган ва муваффақиятли ҳимоя қилинган.

 




  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: