Асосий -> Институт ҳакида -> Раҳбарият -> Хайдаров Низамиддин Хамраевич

Хайдаров Низамиддин Хамраевич

Хайдаров Низамиддин Хамраевич

1962 йил 30 сентябрда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган. 1988 йилда Тошкент халқ-хўжалиги институтини “Молия               ва кредит” ихтисослиги бўйича тамомлаган. Олий маълумотли мутахассис сифатида фаолиятини 1988 йилдан Тошкент халқ-хўжалиги институтида “Молия” кафедраси ассистенти сифатида бошлаган. 1990-1993 йилларда Санкт-Петербург Иқтисодиёт ва молия университети (Россия Федерацияси) аспирантурасида таҳсил олган. 1994-1996 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Молия ва баҳоларни шакллантириш” кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси ва доценти лавозимларида ишлаган. 1996-1997 йилларда Ўзбекистон Банк-молия академияси “Молия” факультети декани, 1997-2006 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида “Молия, валюта муносабатлари ва кредит” кафедраси мудири лавозимида ишлаган.  

Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор илмий унвонига ва даражасига эга. 2006-2018 йиллар давомида Тошкент молия институтида “Молия” кафедраси мудири, “Молия иқтисод” факультети декани, илмий ишлар бўйича проректор ва Ректор лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилдан буён Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 27.06.2017.I.17.01 рақамли Илмий кенгаш раиси.

2018 йилнинг декабрь ойида Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари Маркази директорининг Илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича  ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Ўтган йиллардаги фаолияти давомида 10 дан ортиқ дарслик, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, 200 дан ортиқ мақола ҳамда илмий тезисларга муаллифлик қилган. 



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: