Асосий -> Мурожаатлар -> 2018 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Марказга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолати

2018 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Марказга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолати

   Кадрларни  қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказига 2018 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида юридик шахслардан 29 та ва жисмоний шахслардан 5 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар билан ишлаш бўйича амалдаги тартибга мувофиқ, барча мурожаатлар ўз вақтида рўйхатга олиниб, раҳбар резолюцияси қўйилган ҳолда ижрочиларга етказилган ва белгиланган муддат ичида кўриб чиқилиб, жавоб йўлланган. 

  Келиб тушган мурожаатларнинг мазмуни бўйича таҳлилига кўра, жисмоний шахслардан келган аризаларнинг барчаси нафақа ҳужжатларини расмийлаштириш учун иш стажи, иш ҳақи ва ташкилот номининг ўзгариши тўғрисидаги архив маълумотларини беришни сўраб берилган аризалардир.

    Юридик шахслардан келиб тушган марожаатларнинг 22 таси ўз фаолиятини юритиш учун ижарага жой ажратиш, 3 таси ижара шартномасини бекор қилиш, 2 таси Марказ телефон алоқа тармоғидан фойдаланишга рухсат бериш ва 2 таси бажарилган таъмирлаш ишларига доир мурожаатлар ва таклифдан иборат.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: