Асосий -> Билиш фойдали -> Билиш фойдали

Билиш фойдали

Ҳурматли сайтимизга ташриф буюрувчилар! Ушбу бўлимда буюк алломалар, олимлар ва давлат раҳбарларининг таълим, тарбия, ўқиш ва илм олиш масалаларида билдирган буюк  фикрлари йиғилиб, барчага танишиш учун  келтирилмоқда. Буюк шахсларнинг бу каби фикрлари янада тўлдириб борилади.

  

1. “Агар мендан сизни нима қийнайди? деб сўрасангиз, фарзандларимизнинг таълим – тарбияси, деб жавоб берардим”( Ш.Мирзиёев).   


2.“Дунёқарашни нима ўзгартиради – илм, даромад, манфаат” (Ш.Мирзиёев).


3. “Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганч ила” (А.Навоий).


4. “Жаҳонда бўлмаса муаллим агар, ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар” (Абдурахмон Жомий).


5. “Ҳаёт йўлида биринчи масала – мактаб масаласидир” (Абдурауф Фитрат).


6. “Турли - туман тарбиявий ҳикоятлар ва ҳикматли сўзларни тўплаш тенгсиз давлатдир” (Гёте).


7. “Модомики, доноларча жавоб беришларини хоҳлар экансан – доноларча савол бер”  (Гёте).


8. “Билим одамнинг ижодий мақсадларига хизмат этмоғи лозим. Билим орттиришнинг ўзи кифоя эмас, уни иложи борича кенг ёймоқ ва ҳаётга татбиқ этмоқ зарур”. (А.А.ибн Сино).


9. “Билим – куч! Куч эса билимдадир”  (Френсис Бекон).


10. “Тажрибалар – бизнинг абадий ҳаёт муаллимимиз”  (Гёте).


11. “Билаги зўр бирни йиқар, билими зўр – мингни”  (Амир Тимур).


12. “Илм – нарсаларни инсон ақли ёрдами билан ўрганишликдир” (Абу Али ибн Сино).


13. “Тўрт нарса саодат далилидир: тўғри сўз, тавозе, ҳалол касб-ҳунар, сир сақлаш”  (Хусайн Воиз Кошифий).


14. “Илм ўрганиш – Аллохдан қўрқиш, уни талаб қилиш – ибодат, излаш – жиҳод, билмаганга ўргатиш – садақа, уни ўз аҳлига ўргатиш – Аллоҳга қурбатдир. Илм – танҳоликда ҳамроҳ, хилватда – дўст, тўғри йўл кўрсатувчи – далил, бегоналар олдида энг содиқ дўст, Жаннат йўлининг минорасидир” (Хазрат Умар ибн Хаттоб).


15. “Илмнинг аввали сукут, сўнг эшитиш, сўнг ёд олиш, сўнг амал қилиш, сўнг уни тарқатиш”  (Имом Ғаззолий).


16. “Билим қайтариш ва такрорлаш мевасидир” (А.Р.Беруний).


17. “Энг ёмон кишилар илмга амал қилмайдиган кишилардир. Агар тарбия қилувчи муаллим олим бўлиб, амалсиз бўлса, бу шогирдлар ахлоқига ёмон таъсир кўрсатади”  (А.Авлоний).


18. “Илмни фурсат бўлганда ўрганавериш керак. Чунки илм зарур бўлган пайтда фурсат топилмайди”  (Абдуллох ибн Маъсуд).


19. “Ўзини гуноҳ ва бадхулқликдан сақлай олмаган кишига илм фойда бермайди”  (Имом Шофеий).


20. “Устод дебдир: билимни она қорнидан олиб тушмаганман; Ўтмиш қонимда-ю, ўқишдан тўхтамасман!  (Конфуций).


21. “Ўқишни билсангиз, ҳар бир инсон бир китобдир”  (Али ибн Абу Толиб).


22. “Ҳар кимки илм ҳикматни ўрганмаган бўлса, уни ёшлигидан бошласин, соғ-саломатлиги яхши бўлсин, яхши ахлоқ ва одоби бўлсин, сўзининг уддасидан чиқсин, ёмон ишлардан сақланган бўлсин, илмли ва доно кишиларни ҳурмат қилсин, илм ва аҳли илмдан мол-дунёсини аямасин, барча реал моддий нарсалар тўғрисида билимга эга бўлсин”  (Фаробий).


23. “Ўқи, илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан” (Абулқосим Замахшарий). 


24. “Кишиким қилса олимларга таъзим, андоқки қилур пайғамбарга таъзим” (А.Навоий).


25. “Мен одобни одобсиздан ўргандим, чунки унинг қилганларини қилмадим” (Луқмони Ҳаким).


26. “Китоби йўқ олим жоҳиллар қаторига киради” (Садий Шерозий).


27. “Қандай ўрганишни билинг. Кейин ўрганишни хоҳланг”  (Катерин Жонсон).


28. “Виждон азоби-ю таънадан тўғри бўлмаган одамни таълим-тарбия ва қийнаш ҳам тўғрилаши

амримаҳол”  

(Абулқосим Замахшарий).


29. “Ҳақиқатни очинглар, тўғри йўлдан юринглар. Бир-бирингиздан илм ўрганиб, камол топишингиз учун дил пардасини очиб ташланглар”  (Ибн Сино).


30. “Илм эгаллаш асносидаги энг кераксиз нарса димоғдорлик, энг зарур нарса вақтдир”  (Зенон).


31. “Айниқса вақтни бой бериш билимдон одамга қимматга тушади”  (Гёте).


32. “Инсон юксак камолотга эришув йўлида ҳаракат қилганидек, ақлий билимини оширишга ҳам ҳаракат қилса, ҳеч шубҳасиз ўзи орзу қилган бахт-саодатга эришади”  (Фаробий).


33. “Билимнинг ягона манбаи – тажрибадир”  (Альберт Эйнштейн). 


34. “ Вақти келиб фан хаёлдан ўзиб кетади”  (Верн).


35. “Илм фикрнинг хос мевасидир. Агар қалбда илм ҳосил бўлса, ҳолати ўзгаради, ҳолати ўзгарса, аъзоларининг амали ўзгаради. Бас, амал ҳолатга, ҳолат илмга, илм фикрга тобедир”  (Имом Ғаззолий).


36. “Минг йил ўқисам-у, мендан “нимани билдинг”, деб сўрасалар, “ҳаддимни билдим” дейман”  (Жалолиддин Рўмий).


37. “Ақлни ота-онангдан тополмаган бўлсанг, кўчадан қидирма, китобдан қидир, устоз-муаллимдан қидир. Булардан ҳам тополмасанг, Қурони Каримдан қидир, ҳадиси шарифдан қидир! Демак, сен иймонга мухтожсан! (Азимжон Қосимов).


38. “Китоби йўқ олим – мевасиз дарахт”  (Саъдий Шерозий).


39. “Математика барча фанлар эшиги ва калитидир”  (Френсис Бекон).


40. “Агар биз бутун дунёда тинчлик ўрнатишни истасак, ишни болалар тарбиясидан бошлашимиз зарур”  (М.Ганди).

 

41. “Чала билим эгаси бўлишдан кўра, билимсизлик афзалроқдир”  (Ибн Сино).

 

42. “Билим билан саолат йўли очилади, шунга кўра, илмли бўл, бахт йўлини изла”  (Ахмад Югнакий).

 

43. “Илмни тирик кишилар қалбларидан ўлик қўйларнинг териларига кўчирмайман”  (Суқрот).

 

44. “Устод айтибдир: - Элни куч билан итоатга кўндирсанг ҳам,  куч билан илм отига миндиролмайсан!  (Конфуций).

 

45. “Мусулмонларга диний масалалардан таълим бериб, шариат ақидалари ва ислом дини илмлари: тафсир, ҳадис, фиқҳдан дарс берсинлар деб, ҳар бир шаҳарга олимлар ва мударрислар тайин қилдим”  (Амир Тимур).

 

46. “Тарихни ўрганинг, жамиятдаги барча муаммоларнинг ечими тарихда мавжуд”  (Уинстон Черчилл).

 

47.”Данишмандлик – фанларнинг энг аниғи”  (Аристотел).

 

48. “Ким фанда илгарилаб, ахлоқда оқсаса, у олдинга эмас, кўпроқ орқага кетади”  (Аристотел).

 

49. “Илм олинглар. Илм билан бирга, виқор ва мулойимликни ҳам олинглар. Сизга таълим бераётган кишига тавозели бўлинглар. Сиздан таълим олаётганлар ҳам тавозели бўлишсин. Жабр қилувчи олимлардан бўлманглар. Илмингиз жоҳиллигингиз устига қоим бўлмасин” (Ибн. Сино).

 

50. “Илмни амалда қўллай олмас экансан, кўп билишингдан фойда йўқ”. (Мажидиддин Хавофий).

 

51. “Олим одам – қимматбаҳо динордир, нодон, жоҳил одам – қимматсиз сохта пулдир” (Ахмад Югнакий).

  

52. “Илм-фанга сармоя доимо катта фойда келтиради” (Бенжамин Франклин).

  

53. “Ёшликда заҳмат чекиб, илм ўргансанг, касб-ҳунар эгалласанг, қариганда роҳат топасан” (Хусайн Воиз Кошифий).

  

54. “Ўрганиш ҳеч қачон мияни толиқтирмайди”  (Леонардо да Винчи).

  

55. “Янги тажриба ва билим билан кенгайиб борган онг ҳеч қачон ўзининг эски ҳолига қайтмайди” (Оливер Уэнделл  Холмс).

  

56. “Илм эгаллашни хоҳласанг, гуноҳга қўл урма” (Бишр ибн Хорис).

  

57. “Кўрдимки, энг яхши дўст илм экан” (Нажмиддин Кубро).

  

58. “Олим керакки, ўз илмининг поя ва миқдорини асрагай, гавҳарни имтиҳон учун тошга урмагай” (Алишер Навоий).

  

59. “Дарёларнинг доимо денгизга қуйилиши унинг сувига таъсир кўрсатмаганидек, амал ва лаззат – ҳақиқий илм олувчига таъсир кўрсата олмаслиги керак” (Абу Райҳон Беруний).

  

60. “Илмсиз иликсиз сўнгак каби бўшдир, иликсиз сўнгакка қўл урилмайди. Билим билан кишининг мартабаси ошади, илмсизлик эса кишини тубанлаштиради. Билимли киши керакли сўзни сўзлайди, кераксиз сўзни кўмиб ташлайди” (Аҳмад Югнакий).

 

61. “Ўрганиш ҳеч қачон кеч эмас” (Квинтилиан).

 

62. “Ҳар қандай таълим ва тарбияда энг асосий омил – муаллим, унинг тафаккур дунёсидир”

(А.Дистервег).

 

63. “Илм шундай нарсаки, унга ўзингни бутунлай топширмагунингча ҳеч нарса бермайди” (Абу Юсуф).

 

64. “Илм унга амал қилган кишига чирой бўлади, амал қилмаганга нақадар зарар! (Бишр ибн Хорис).

 

65. “Китоб ўқишдан олдин ўзимизни ўқишни ўрганайлик” (Жалолиддин Рўмий).

 

66. “Илмсиз дин кўр, динсиз илм оқсоқдир” (Альберт Эйнштейн).

 

67. “Истамай мутолаа қилаётган талаба – қанотсиз қуш” (Саъдий Шерозий).

 

 68. “Ҳамма эзгуликлар билим туфайлидир. Билим туфайли гўё кўкка йўл топилади. Сўз бўз ерга яшил кўкдан тушди, сўзи туфайли инсон ўзини улуғ қилди” (Юсуф Хос Хожиб).

 

69. “Донишманд ва олимларнинг хулқларидан ўрнак олиш яхши хулқни тирилтиради, ёмонни йўқ қилади”. (Абу Райхон Беруний).

 

70. “Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ”. (Л.Толстой).

 

71. “Кимгаки Аллоҳ таоло яхшиликни раво кўрса, уни дин илмидан баҳраманд қилади, илмга илм олмоқ йўли билан эришилади” (Мухаммад ибн Исмоил Бухорий).

  

72. “Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар! Хушхабар айтинглар, қизиқтиринглар, нафратлантириб қўйманглар” (Мухаммад ибн Исмоил Бухорий).

  

73. “Кимки илм олган бўлса, пайғамбаримиздан тўлиқ мерос олибди” (Мухаммад ибн Исмоил Бухорий).

  

74. “Кимки илм истаб қадам қўйса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилади ”  (Мухаммад ибн Исмоил Бухорий).

  

75. “Уялган ва мутаккабир киши илм ололмайди” (Мухаммад ибн Исмоил Бухорий).

  

76. “Уламолар илм ўргатишга, илм тарқатишга киришсинлар, билмаганларга ўргатсинлар, зеро, илм сир тутилмас экан, халокатга учрамайди”  (Мухаммад ибн Исмоил Бухорий)

  

77. “Битта илмий исботу - далилни қўлга киритиш мен учун форс салтанатига ҳокимлик қилишдан аълороқдир”  (Демокрит).

  

78. “Билимлар мўллигига эмас, фикрлар мўллигига интилмоқ жоиз” (Демокрит).

  

79. “Китобдан эмас, китобсизликдан қўрқинг”  (Жемил Мерич).

  

80. “Ҳақиқий инсон ҳамиша илм ва ҳунар олишга интилади. Илм бир дарахт бўлса, одоб унинг мевасидир. Одобсиз олим мевасиз дарахтдир” (Мухаммад Зехний).

 

81. “Китоб – ёлғизлик уммонида чўкиб кетаётган одам учун қутқарув белбоғи” (Рамон Гомес де ла Серна).

 

82. “Қўлга тушганини эмас, обдон танлаб – саралаб ўқинг. Дид ва тафаккурингизни тарбияланг”.

 

83. “Сизни ўйлашга мажбур этадиган китобларгина энг нафли китоблардир”.

 

84. “Мен доимо жаннат кутубхонага ўхшаган жой бўлса керак, деб ўйлайман” (Хорхе Луис Борхес).

 

85. “Илмни амалда қўллай олмас экансан, кўп билишингдан фойда йўқ” (Мажидиддин Хавофий).

 

86. “Ўқимаган киши учун ҳеч бир китоб ёзилмаган, тингламаган киши учун ҳеч бир ҳикмат айтилмаган”  (Шамси Табризий).

 

87. “Китоблар жонсиз, аммо содиқ дўстлардир”.

 

88. “Очганингда ҳузурланиб, ёпганингда руҳан бойлигингни ҳис этган китобгина яхши китобдир”.

 

89. “Билиш етарли эмас, унга амал қилиш керак. Хоҳиш ҳам етарли эмас, унга яраша ҳаракат қилиш керак”  (Жон Волфганг).

  

90. “Китоблар бизнинг энг сўнгги дўстларимиздир, улар бизни алдамайди, ҳамиша ёнимизда туради ва кексайганимизда ҳам маломат қилмайди”.

 

91. “Қашшоқ бўлсам ҳам китоб харид қиламан, бундан ортиб қолган пулга эса югулик ёки кийим-кечак сотиб оламан”  (Ротердамус).


92. “Билишнинг икки кўриниши мавжуд. Уларнинг бири туйғулар воситасида билиш, иккинчиси тафаккур ила билишдир”  (Демокрит).

 

93. “Жаҳон равшан зиё-и илмдандур, кўнгил софи сафо-и илмдандур” (Анбар Отин).

 

94. “Ўз ҳаёт тажрибасини ҳар томонлама бойитмаган одамнинг тарбияси – беҳуда”  (П. Голбах).

 

95.  “Ўзингиз ўрганинг! Ҳаёт ўргатишини кутманг!  (Юрий Никулин).

 

96. “Математика фанлар ичра шоҳ, унинг сирларидан бўлингиз огоҳ! (Қори Ниёзий).

 

97. “Тарбияни туғилган кундан бошламоқ, вужудимизни қувватлантирмоқ, аҳлоқимизни кучлантирмоқ, зеҳнимизни ривожлантирмоқ лозим”  (А.Авлоний).

 

98. “Сўзлагувчи гар нодон эрур, тинглагувчи доно бўлсин”  (Амир Тимур).

 

99. “Ҳамма дунёни ўзгартиришга ҳаракат қилади, лекин ҳеч ким ўзини ўзгартириш ҳақида ўйламайди”  (Л.Толстой).

 

100. “Ҳеч ким сиздан ақлли эмас, ҳеч ким сиздан кучли эмас. Шунчаки, улар сиздан анча вақтлироқ бошлашган”  (Б.Трейси).

 

101. “Ўртамиёна ўқитувчи баён қилади, яхши ўқитувчи тушунтиради, зўр ўқитувчи кўрсатади, буюк ўқитувчи эса руҳлантиради” (Уильям Артур Уорд). 

 

102. “Илм ниҳоясиз кураш демакдир” (Жемил Мерич). 

 

103. “Асоси бўлмаган фандан воз кечса ҳам бўлади” (А.Р.Беруний). 

 

104. “Ўқинг ва ўрганинг. Жиддий китобларни ўқинг. Қолганини ҳаёт ўзи беради” (Ф.Достоевский). 

 

105. “Олим кишини эзгу тутиб сўзин эшит, ҳунарини ўрганибон амал қилғил”  (М.Қошғарий).

 

106. “Вақт – дунёда ундан узун, ундан қисқа нарса йўқ” (Жон Милтон). 

 

107. “Илм уч нарсадан иборатдир: зокир тил, шокир қалб ва собир бадан”  (Шамси Табризий).

 

108. “Устоз дебдир: йўлга киролмасанг, жилов тутолмаслигингни билсанг, - жонингга ўқиш ора киради ” (Конфуций). 

 

109. “Оз бўлса ҳам билмоқ учун кўп ўқимоқ зарур”  (Ш.Монтеске).

 

110. “Ҳамма ибодатларнинг энг фазилатлиси илм билан қўшилиб келганидир” (Абу Ишоқ Зуҳурҳурий).

 

111. “Ўзимдаги барча яхши нарсалар учун китобдан миннатдорман” (М.Горький).

 

112. “Илм ила кимнинг дили равшан эрур, у замон ичра саломат тан эрур” (Фаридиддин Аттор).


113. “Дунё ободлиги тўртта нарса сабабидан: раҳбарлар адолати, олимлар илми, бойлар саховати, муҳтожлар дуоси”.  

 

114. “Оддий фикрла, оддий қабул қил ва оддий яша! Чунки ҳақиқат ҳам жуда оддийдир”  (Жалолиддин Рўмий).

 

115. “Тарбия таълимдан устун туради. Инсонни тарбия вояга етказади” (Г.Спенсер).

 

116. “Билим деб, нарсаларни идрок қилишга айтилади. Бу шундайки, инсон ақли уни хато ва йўлдан тоймасдан туриб, унга эришиши керак бўладиган нарсадир. Борди-ю, бу далиллар очиқ-ойдин бўлса-ю, исботлар чинакамига бўлса, у ҳолда бунга ҳикмат – донишмандлик дейилади” (Ибн Сино).

 

117. “Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил, чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади”  (Жалолиддин Рўмий).

 

118. “Агар ўқисанг-у ўйламасанг – чалкашиб қоласан. Агар ўйласанг-у ўқимасанг шубҳа – гумонлар тагида қолиб кетасан” (Конфуций).

  

119.  “Илмга етган оёқ қанотга айланур”  (Жалолиддин Рўмий).

  

120. “Илм кўп ривоят қилиш билан эмас, кўп тақво қилиш билан бўлади”  (Абдуллоҳ ибн Маъсуд).

  

121. “Тарбиядаги энг катта хато ўта шошқалоқликдир” (Жан Жак Руссо).

  

122. “Виждон азоби-ю таънадан тўғри бўлмаган одамни таълим-тарбия ва қийнаш ҳам тўғрилаши амримаҳол” (Абулқосим Замачшарий).

  

123. “Ҳар куни ақалли битта қўшиқ эшитиш, яхши расм кўриш ва иложи бўлса, истаган бир ҳикматли сўзни ўқиб олиш даркор” (Гёте).

 

124. “Билимим шу жойга етиб келдики, билимсизлигимни энди тушундим” (Абу Шукур Балхий).

 

125. “Донишманд ва олимларнинг хулқларидан ўрнак олиш яхши хулқни тирилтиради, ёмонни йўқ қилади”  (Абу Райхон Беруний).

 

126. “Мен ҳар доим қанақадир янги нарсани ўрганишга қизиқаман” (Катерин Жонсон).

 

127. “Дили ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиз саналгай” (Ж.Рўмий).

 

128. “Ҳар кимдан кенгаш олдим, ҳар кимдан фикр ўргандим, қайси бири фойдалироқ бўлса, уни кўнгил хазинасида сақлаб, ишлата билдим” (Амир Тимур).

 

129. “Ишонч билан гапир, ана шунда сўз ҳам, тингловчиларни маҳлиё этиш ҳам ўз-ўзидан кела қолади” (Гёте).

 

130. “Олим кишилар ҳар ерда азиз ва ҳурматлидирлар” (А.Авлоний).

 

131. “Билишини биладиганнинг ортидан эргашинг, билишини билмайдиганни огоҳлантиринг, билмаслигини биладиганни ўргатинг, билмаслигини билмайдигандан қочинг” (Конфуций).

 

131. “Ақлли бўлиш етарли эмас, муҳими уни ишлата билишдир” (Рене Декарт).

 

132. “Йигитликда йиғ илмнинг махзани, қарилик чоғи сарф қилғил ани” (А.Навоий).

 

133. “Ҳар бир киши касб-корни мукаммал билмоғи, яхши тарбия олмоғи ва яхши хулқ-одоб, фазилатларга эга бўлмоғи керак” (Фаробий).

 

134. “Гапиришдан олдин ўйла, ўйлашдан олдин китоб ўқи” (Френ Лебовитц).

 

135. “Таҳсил олиш машаққатини тортган одам жоҳиллик касалига дучор бўлмайди” (Мажиддин Хавофий).

 

 

136. “Жўяли савол билимнинг ярмидир” (Жалолиддин Рўмий).


 

137. “Икки киши бесамар иш қилган ва бенаф ташвиш чеккан: бири – бойлик тўплаб, фойдалана билмаган ва иккинчиси – илм ўрганиб, унга амал қилмаган  (Саъдий Шерозий).


 

138. “Мутафаккирларнинг фикрлари билан танишиш мия учун тенгсиз машқ: ақлга ақл қўшади ва фикрни чархлайди” (И. Гердер).


 

139. “Олимларнинг ишларига жоҳиллар аралашса аҳмоқлар сони ортади” (Араб ҳикмати).


 

140. “Тарихни ғолиблар ёзади” (Уинстон Черчиль).


Давоми



  • Акром Раджапов 26 декабря 2018 21:32:50
    Марказ сайтига бироз вакт кирмадим. Сунги кунларда сайтни янгилаб бориш буйича амалга оширилган ишлар жуда ижобий. Айникса, ушбу рукнни ташкил этилиши барча учун фойдали.Уйлайманки бу рукнни янада тулдириб борасизлар.Сизларни кириб келаетган янги йил билан табриклайман,барча ишларингизга омад.
    Ответить
  • Abdulaziz Abdullaev 26 декабря 2018 23:40:56
    Ushbu ruknni ochilishi juda yaxshi bulibdi. Tanishib uqib borish barcha uchun foydali buladi. Rahmat Sizlarga. Yangi yil muborak bulsin.
    Ответить
  • Xolmurodov Nurali 27 декабря 2018 21:48:54
    Markaz saytiga birinchi bor kirdim.Ushbu bulimda keltirilgan buyuk shaxslar fikrlari bilan barcha tanishsa yaxshi bulardi.Menga juda yoqdi. Qancha kup bu kabi ma,lumotlar berilsa yanada yaxshi bulardi. Barchaga omad.Yangi yil bilan.
    Ответить
  • Oybek Rustamov 04 февраля 2019 23:28:18
    Men ham ushbu ruknni sunggi kunlarda kuzatib borayapman,nomiga mos ekan va bilish foydali.Buni tashkil qilgan va tuldirib borayotgan insonlarga rahmat. Kam bulmang.
    Ответить
  • Суннатбек Ҳасанов 10 мая 2019 16:59:51
    Ҳурматли сайт ташкилотчилари. Мен бу сайтда доимо янгиланб бориладиган ушбу рукндаги ҳар бир ибратли сўзларнинг биз талаба ёшлар учун мос ва хослигига, ушбу сўзларнинг мағзини чақиб, оз бўлсада кундалик ҳаётимда амал қилишга ҳаракат қиламан. Сайт ижодкорлари ишларига омад тилайман.
    Ответить
  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: