Асосий -> Билиш фойдали -> Билиш фойдали

Билиш фойдали

141. “Билимсиз, шубҳасиз, аниқ кўрдир, кел эй нодон билимдан ҳисса ол” (Юсуф Хос Хожиб).

 

142. “Заковатли уқади, билимли билади, билимли ва заковатли тилакка етади” (Юсуф Хос Хожиб).

 

143. “Қалбга уч кун илм берилмаса, у ўлади” (Фатҳ Мусалий).

 

144. “Билимлилик орқали нодонлитк кўтарилади, озоб-уқубат бўлган шак-шубҳа ўрнига илм натижасида аниқлик киради” (Абу Райхон Беруний).


145. “Аслида бизни ҳайратга соладиган нарсаларнигина ўқиш зарур” (Гёте).

 

146. “Ҳунарли одам ҳеч қачон оч қолмайди” (Абдулла Қаҳҳор).

 

147. “Кимки ўзга тилларни билмас экан, ўз тили ҳақида ҳам тасаввурга эга бўлмайди” (Гёте).

 

148. “Бир далил билан қирқ олимни мот қилдим, лекин қирқ далил келтириб, бир жоҳилни енга олмадим” (Имом Шофий).

 

149. “Инсон ихтиро қилган энг самарали технологик механизм – бу китобдир” (Нортроп Фрай).

 

150. “Илм олишда қийналдим, бироз хўрландим, тилагим ҳосил бўлгач, азизу мукаррам бўлдим” (Абдуллоҳ ибн Аббос).

 

151. “Ҳақиқий таълим одамни одамийликка тайёрлашдир” (Н.Пирогов).

 

152. “Устоз таъбирича: - эскини эъзозлаб, янгига етган, - илмда муаллим ўрнига ўтган”  (Конфуций).

 

153. “Илмларнинг энг зарури нокерак нарсаларни унитиш илмидир” (Антисфен).

 

154. “Инсондаги энг асл қобилиятлардан бири – математик фикрлай олишидир” (Бернард Шоу).

 

155. “Ғоя фактдан устун туради” (Бальзак).

 

156. “Ноқобил ўқитувчи ҳақиқатни шунчаки айтади қўяди, яхшиси эса уни топишга ўргатади” (В.О.Дистервинг).

 

157. “Мактаб-мадрасалар гуллаб-яшнаса, барча нарсалар гуллаб-яшнайди” (Мартин Льютер Кинг).

 

158. “Устоз айтибдирки: - мушоҳадасиз мутолаа – пуч! Мутолаасиз мушоҳада – ёвуз куч (Конфуций).

 

159. “Ўзингиздан: “жиддий иш билан шуғулланаяпманми, ёки бўлмоғир иш биланми? – деб сўрашингиз ҳеч қачон кечмас” (А.П.Чехов).

 

160. “Ҳаёт сени эҳтимол ўз олдига ўтказар, ундан яхши муаллим топмаслигинг муқаррар” (А.Балхий).

 

161. “Илмни амал учун ўрганинглар. Аксар одамлар илмлари тоғдек, амаллари заррадек бўлиб қолиб, янгилишишади” (Иброҳим Адҳам).

 

162. “Кўп ортиқча сўзлашув эшитувчини ранжитади” (Абулқосим Замахшарий).

 

163. “Гуноҳ қилиш илмнинг баракасини йўқотади, уни унитишга олиб келади” (Абдуллоҳ ибн Маъсуд).


164. “Кечанинг бир қисмида илм музокараси билан машғул бўлиш менга кечани бутунлай бедор ўтказишдан маҳбуброқдир” (Абдуллоҳ ибн Аббос). 

 

165.  “Илм даргоҳига кирар экансан, қалбинг кишини оздирувчи иллатлардан, одамни кўр қилиб қўядиган ҳолатлардан, чунончи, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, рақобатдан, очкўзликни қули бўлишдан озод бўлмоғи даркор” (Абу Райҳон Беруний).

 

166. “Илгарилари табиати бой мамлакатлар энг бадавлат мамлакатлар ҳисобланарди, эндиликда одамлари ғайратли бўлган мамлакатлар бадавлат ҳисобланади” (Г. Вокл).

 

167. “Математиканинг асосий вазифаси бизни ўраб турган тартибсизликларда яширинган тартибни топишдан иборат” (Н.Винер).

 

168. “Рақамлар ёрдамида ҳар қандай нарсани исботлаш мумкин” (Карлейл).

 

169. “Асосийси олий таълим эмас, балки олий тафаккур” (Юрий Гагарин).

 

170. “Устоз айтибдир: - биров билмаганига эмас, қўлимдан келмаганига куяман!” (Конфуций).

 

171. “Тажриба амалда қилиш билан тўпланади, орзу қилиш ёки ўйлаш билан эмас” (Байрон Пулсифер).

 

172. “Устоз дебдир: - йўлга киролмаслигинг, жилов тутолмаслигингни билсанг, - жонингга ўқиш аро киради!” (Конфуций).

 

173. “Илм ила кимнинг дили равшан эрур, у замон ичра саломат тан эрур” (Фаридиддин Аттор).

 

174. “Қанча кучанмасин сохта билимдон, у юксала олмас кўкка ҳеч қачон” (Мирза Шафий).


175. “Асар ўқувчида қандай таъсир қолдирса, уни қайси йўлга бошласа ғояси ўшанда”  (Абдулла Қаҳҳор).  

 

176. “Китоб (битиг) барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму-донишнинг асосидир, ҳаётни яратувчи мураббийдир” (Амир Темур).

 

177. “Ким бир китобни икки марта ўқиса, демак иккита китоб ўқибди” (Абдулфаттоҳ Килито).

 

178. “Агар илмим инсоният севгисини ўргатмаса, бир жоҳил мендан минг чандон яхшироқдир” (Жалолиддин Рўмий).

 

179. “Илму маърифатли одам такаббурлик қилувчи нодон кимсаларнинг бурнини тўзон-тупроққа тўлдирур” (Абулқосим Замахшарий).

 

180. “Ҳар бир олим ўз муҳокамасида амалиётга асосланиши, ўз тадқиқотида аниқ бўлиши, тўхтовсиз меҳнат қилиши, хатоларини қидириб тўзатиши, илмда ҳақиқат учун ҳар хил ўйдирма, юзакичиликка қарши кураш олиб бориши зарур” (Абу Райҳон Беруний).




  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: