Асосий -> Ҳамкорлик

Ҳамкорлик

Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳамкорлик

Ушбу бўлимда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан ходимларни ўқитиш ва статистик тадқиқотлар бўйича республикамиздаги бошқа таълим ва илмий муассасалар билан амалга оширилаётган ҳамкорлик тўғрисида маълумотлар жойлаштирилади.
Институт томонидан ўзига юклатилган вазифаларни сифатли бажариш, шу жумладан давлат статистика тизими ходимларини малакасини ошириш дастурига киритилган ўқув курсларини сифатли ва мазмунли ўтказилишига эришиш, статистик тадқиқотларни мукаммал амалга ошириш мақсадида, республикамизда фаолият юритаётган бошқа таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил...

Халқаро

Халқаро ҳамкорлик давр талаби

Бугунги кунда Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолияти 2002 йил 12 декабрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.
Давлат статистика тизимида муқаддам миллий иқтисодиёт, тармоқлар ва соҳалар бўйича статистик маълумотларни нафақат оммавий ахборот воситаларида чоп этиш, ҳаттоки мутахассислар томонидан ҳам олиш имконияти чекланган эди. Пировардида бу мутахассислар ва олимлар томонидан илмий тадқиқот фаолиятини олиб боришлари учун катта тўсиқ бўлар эди.

Батафсил...

Халқаро ҳамкорлик

Ушбу бўлимда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (аввал - Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази) томонидан давлат статистика органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқитиш ҳамда статистика методологияси ва амалиётини такомиллаштириш бўйича статистик тадқиқотлар олиб бориш мақсадида амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик тўғрисида маълумотлар жойлаштирилади.
Институт томонидан ўзига юклатилган вазифаларни сифатли бажариш, шу жумладан давлат статистика тизими ходимларини малакасини ошириш дастурига киритилган ўқув курсларини сифатли ва мазмунли ўтказилишига эришиш, статистик тадқиқотларни мукаммал амалга ошириш мақсадида, чет эл таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил...