Асосий -> Ҳамкорлик -> Халқаро

Халқаро

Халқаро ҳамкорлик давр талаби

26-03-2019

Бугунги кунда Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолияти 2002 йил 12 декабрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.
Давлат статистика тизимида муқаддам миллий иқтисодиёт, тармоқлар ва соҳалар бўйича статистик маълумотларни нафақат оммавий ахборот воситаларида чоп этиш, ҳаттоки мутахассислар томонидан ҳам олиш имконияти чекланган эди. Пировардида бу мутахассислар ва олимлар томонидан илмий тадқиқот фаолиятини олиб боришлари учун катта тўсиқ бўлар эди.

Батафсил...

Халқаро ҳамкорлик

13-03-2019

Ушбу бўлимда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (аввал - Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази) томонидан давлат статистика органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқитиш ҳамда статистика методологияси ва амалиётини такомиллаштириш бўйича статистик тадқиқотлар олиб бориш мақсадида амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик тўғрисида маълумотлар жойлаштирилади.
Институт томонидан ўзига юклатилган вазифаларни сифатли бажариш, шу жумладан давлат статистика тизими ходимларини малакасини ошириш дастурига киритилган ўқув курсларини сифатли ва мазмунли ўтказилишига эришиш, статистик тадқиқотларни мукаммал амалга ошириш мақсадида, чет эл таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил...