Асосий -> Ҳамкорлик -> Халқаро -> Халқаро ҳамкорлик

Халқаро ҳамкорлик

Ушбу бўлимда Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази томонидан давлат статистика органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқитиш ва статистик тадқиқотлар олиб бориш мақсадида амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик тўғрисида маълумотлар жойлаштирилади. 

Марказ томонидан ўзига юклатилган вазифаларни сифатли бажариш, шу жумладан давлат статистика тизими ходимларини малакасини ошириш дастурига киритилган ўқув курсларини сифатли ва мазмунли ўтказилишига эришиш, статистик тадқиқотларни мукаммал амалга ошириш мақсадида, чет эл таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига асосан 2019 йил январда Олмаота Иқтисодиёт ва Статистика академияси ва Қозоғистон иқтисодиёт, молия ва халқаро савдо университети билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Қозоғистон Республикасининг ушбу илмий муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув 5 йил муддатга (томонлар хоҳишига кўра узайтирилиши мумкин) тузилган бўлиб, қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишни ўз ичига олади:

- статистика соҳасида халқаро тажриба, илғор амалиёт, илмий ишланмалар ва янгиликларни ҳамкорликда ўрганиш;

- мамлакатлар иқтисодий ва статистика салоҳиётини ошириш бўйича илмий семинарлар ташкил этиш;

- аҳолини рўйхатга олиш, уй хўжаликлари бюджети кузатувини ўтказиш бўйича ташкилий ва услубий масалалар юзасидан ўзаро тажриба алмашиш;

- “Статистика”, “Иқтисодиёт”, “Молия” ва “Савдо” илмий ва таълим дастурлари доирасида ходимлар ва профессор-ўқитувчилар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш;

-  ҳамкорликда “Статистика”, “Иқтисодиёт”, “Молия” ва “Савдо” илмий ва таълим дастурлари доирасида семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;

- ҳамкорликда “Статистика”, “Иқтисодиёт”, “Молия” ва “Савдо” илмий ва таълим дастурлари доирасида статистика тадқиқотларини олиб бориш;

- томонларни қизиқтирган ва ўзаро манфаатли бўлган бошқа масалалар бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш.

Олмаота Иқтисодиёт ва Статистика академияси

Қозоғистон иқтисодиёт, молия ва халқаро савдо университети



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: