Асосий -> Ҳамкорлик -> Ўзбекистон -> Ўзбекистонда ҳамкорлик

Ўзбекистонда ҳамкорлик

Ушбу бўлимда Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази томонидан ходимларни ўқитиш ва статистик тадқиқотлар бўйича республикамиздаги бошқа таълим ва илмий муассасалар билан амалга оширилаётган ҳамкорлик тўғрисида маълумотлар жойлаштирилади.

 Марказ томонидан ўзига юклатилган вазифаларни сифатли бажариш, шу жумладан давлат статистика тизими ходимларини малакасини ошириш дастурига киритилган ўқув курсларини сифатли ва мазмунли ўтказилишига эришиш, статистик тадқиқотларни мукаммал амалга ошириш мақсадида, республикамизда фаолият юритаётган бошқа таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
 Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига асосан, таълим, илм-фан ва инновация соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми ва ҳамкорлик шартномаси 2017 йил ноябрь ойида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институти билан, 2019 йил март ойида Фарғона давлат университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти билан имзоланди.
 Ушбу олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми ва шартнома 3-5 йил муддатга тузилган бўлиб, қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишни ўз ичига олади:
 - мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ўрганиш, иқтисодиёт тармоқлари ҳолатининг статистик таҳлили, иқтисодиёт норасмий секторини таҳлил этиш ва бошқа актуал муаммолар бўйича ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий ишлар тайёрлаш ва нашр этиш;
 - бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва замонавий иқтисодиётнинг актуал масалалари бўйича, йирик олимлар, бошқа илмий тадқиқот институтлари ходимлари ва экспертларни ҳам жалб этган ҳолда, ҳамкорликда семинарлар ва конференциялар ўтказиш;
 - олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини Марказда олиб бориладиган малака ошириш курсларига ва статистик тадқиқотларни амалга оширишга жалб этиш;
 - Марказ ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларнинг икки томонлама стажировкасини ташкил этиш;
 - давлат статистика тизими ходимлари малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш бўйича Марказга услубий ёрдам кўрсатиш;
 - Марказ профессор-ўқитувчиларини олий таълим муассасаларидаги тегишли ўқув жараёнига ва илмий тадқиқот ишларига жалб этиш;
 - олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларини Марказда амалиёт ўташларини ташкил этиш, 

иқтидорли битирувчиларни ишга таклиф этиш ва бошқалар.

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Тошкент молия институти

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

Фарғона давлат университети

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: