Асосий -> Мақолалар -> Миллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб этишнинг меъёрий ҳуқуқий асослари

Миллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб этишнинг меъёрий ҳуқуқий асослари

Word юклаш

Ҳар қандай мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг пойдеворини ётқизишда албатта жамиятни тараққий эттиришнинг фундаменти ҳисобланмиш меъёрий-ҳуқуқий асосни яратади.
Ўзбекистон Республикасида ҳам мустақиликнинг илк кунларидан бошлаб инвестицион фаолиятни юритиш, миллий иқтисодиётга кечаётган модернизация ва диверсификация жараёнини янада жадаллаштириш, иқтисодий субъектлар ва инвесторларни  ижтимоий-иқтисодий ислоҳатларда фаол қатнашишини таъмин этиш учун мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб этишнинг меъёрий ҳуқуқий асосларини яратишга қаратди.
Жамиятдаги инвестицион жараённи тартибга солиш, миллий иқтисодиётда капитал қўйилмалар йўналишини белгилаб бериш, инвесторлар томонидан бизнес лойиҳаларни молиялаштирилишини рағбатлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган меъёрий актлар ва ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатларни қуйидагиларга таснифлаш мумкин:
- миллий иқтисодиётдаги инвестиция фаолиятига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;
- инвестиция фаолиятини шакллантирувчи, тартибга солувчи ва юритувчи давлат институтлари тўғрисидаги ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатлар;
- соҳа ва тармоқлар иқтисодиётига инвестиция киритиш, реконструкция қилиш ҳамда қурилиш ишларини олиб боришга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;
- инвестиция фаолиятининг минтақавий жиҳатлари билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;
- миллий иқтисодиётдаги инвестиция жараёнига қатнашувчи иқтисодий субъектларга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;
- инвестиция фаолияти билан билвосита боғлиқ бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ҳоказо.
Ўзбекистон Республикасида инвестиция жараёнига доир қабул қилинган меъёрий актлар ва ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатлар ичида миллий иқтисодиётдаги инвестиция фаолиятига доир ҳужжатлар бирламчи хусусиятни касб этди. 
Мамлакатда инвестицион жараёнларни тартибга солиш, инвестиция фаолиятини юритишга оид энг асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат бу “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳисобланади. Мазкур қонуннинг мақсади инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ушбу қонунда шунингдек, инвестиция жараёнларига боғлиқ атама, таъриф ва асосий тушунчаларнинг моҳияти очиб берилган. Мазкур қонунга асосан, “инвестициялар - қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар”[1]ҳисобланади.
“Инвестиция фаолияти - инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуидан иборат”.[2]
Миллий иқтисодиётдаги инвестиция фаолиятига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар туркумига инвестицион жараён билан бевосита боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий актлар ва қонун ҳужжатлари киритилди. Масалан, “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида” (9.12. 2014 й.ЎРҚ-380-сон) ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги (22.07.2008 й. ЎРҚ-163-сон) Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, “Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида” (15.03.1994 й. ПФ-789-сон), ““Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида” (12.01.2017 й. ПФ-4931-сон) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция Дастури тўғрисида (23.12.2016 й. ПҚ-2697-сон) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, “Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (21.11.2000 й. 456-сон) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқаларни келтириб ўтиш мумкин (5.1.1-жадвал).
Даставвал, таъкидлаш лозимки, миллий иқтисодиётда инвестиция сиёсатини юритувчи институционал субъект давлат ҳисобланиб, у ўзининг муайян институти ёки давлат ташкилотлари орқали инвестиция фаолиятини тартибга солади ва юритади.
Ўзбекистон Республикасида инвестиция жараёнига доир қабул қилинган меъёрий актлар ва ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатлар таснифининг иккинчи гуруҳига миллий иқтисодиётда инвестиция фаолиятини шакллантириш, тартибга солиш ва юритиш бўйича давлат институтлари, уларнинг низоми ҳамда улар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуаси киритилди (5.1.2- жадвал).
Инвестиция фаолиятини шакллантирувчи, тартибга солувчи ва юритувчи давлат институтлари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ичида “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сонли Фармони инвестиция сиёсатини юритувчи давлатнинг институционал субъекти шаклланишига қаратилган  ташкилий-ҳуқуқий ҳужжат сифатида улкан аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ягона давлат инвестиция сиёсати шакллантирилишини мувофиқлаштириш ва амалга ошириш, шунингдек чет эл инвестицияларини жалб қилишга масъул ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
 
1-жадвал
Миллий иқтисодиётдаги инвестиция фаолиятига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номи
Меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар рақами, санаси ва уни қабул қилган ташкилот номи
1
“Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
ЎзР 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-719-1-сонли Қонуни
2
“Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги ЎзР Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 9 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-380-сонли Қонуни
3
Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ЎзР 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сонли Қонуни
4
Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ЎзРнинг Қонуни
ЎзРнинг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган ЎРҚ-163-сонли Қонуни
5
Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли Қарори
6
“Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури тўғрисида
ЎзР Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги қарори 
7
“Инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа оид ҳужжатларини ишлаб чиқиш сифатини ошириш тўғрисида”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги ПҚ-2836-сонли қарори
8
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони
9
ЎзР Давлат рақобат қўмитаси ҳузури-даги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли Қарори
10
Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг1994 йил 15 мартдаги ПФ-789-сон Фармони
11
“Тошкент” Республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли Қарори
 
Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли қарори
Манба: https://nrm.uz ва http://www.lex.uz сайтлари маълумотлари
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги 415-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради. Биринчидан, ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва юритиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, чет эл инвестицияларини жалб қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади.
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастурлари, минтақавий ва тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурлари, шунингдек инвестициявий лойиҳаларни шакллантиради.
Учинчидан, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукуматлари молия ташкилотлари, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан инвестициявий ҳамкорликни олиб боради.
Тўртинчидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларининг чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш, шунингдек халқаро молия институтлари ва чет эллик инвесторлар билан инвестициявий ҳамкорликни амалга ошириш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Бешинчидан, Ўзбекистон Республикасининг чет мамлакатлар, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукуматлари молия институтлари, етакчи хорижий компаниялар ва банк тузилмалари билан инвестициявий ҳамкорлик борасидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, келишиш ва белгиланган
2-жадвал
Инвестиция фаолиятини шакллантирувчи,  тартибга солувчи ва юритувчи давлат институтлари тўғрисидаги ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатлар
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номи
Меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар рақами, санаси ва уни қабул қилган ташкилот номи
1
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида
Ўзб. Респ. Президентининг 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сонли Фармони
2
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзб. Респ. Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2868-сонли қарори
3
 Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги 415-сонли қарори
4
ЎзРнинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисида низом
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сонли қарорига 2-илова
5
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.1993 й. 441-сонли Қарори
6
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисида Низом
ЎзР ВМ 01.08.2017 й. 571-сон қарорига 1-илова
 
7
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Архитектура ишлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 ноябрдаги 296-сонли қарори
8
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясининг Устави
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 376-сонли қарори
9
Қурилиш бирлашмаси акциядорлик жамиятини давлат унитар корхонаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2017 й. ПҚ-3449-сонли Қарори
10
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисида низом
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарорининг 3-иловаси
Манба: https://nrm.uz ва http://www.lex.uz сайтлари маълумотлари
тартибда имзолашда қатнашиш бўйича таклифлар киритади.
Қайд этиш жоизки, миллий иқтисодиётда инвестиция фаолиятини шакллантириш, тартибга солиш ва юритиш бўйича давлат институтлари ва уларнинг фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар туркумига “Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” (11.05.2006 й. ПФ–3751-сон) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, “Қурилиш бирлашмаси акциядорлик жамиятини давлат унитар корхонаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида” (28.12.2017 й. ПҚ-3449-сон) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, “Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисида Низом” ( 01.08.2017 й. 571-сон) ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисида низом” (30.01.1996 й. 126-сон) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва шу аснодаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида инвестиция жараёнига доир қабул қилинган меъёрий актлар ва ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатлар таснифининг учинчи гуруҳига тармоқлар иқтисодиётига инвестиция киритиш тўғрисида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуаси киритилди (5.1.3-жадвал).
Миллий иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларига инвестиция киритиш билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар туркумига 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида (15.12.2010 й. ПҚ-1442-сон), 2017 — 2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш Дастури тўғрисида (13.06. 2017 й. ПҚ–3054-сон), “Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши инвестиция лойиҳасини амалга ошириш борасидаги ишларни ташкиллаштириш тўғрисида” (12.01.2018 й. ПҚ-3473-сон), Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш инвестиция лойиҳасини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида  (06.01.2017 й. ПҚ-2719-сонли Қарор) 2017-2019 йиллар даврида деҳқон
3-жадвал
Тармоқлар иқтисодиётига инвестиция киритиш тўғрисида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номи
Меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар рақами, санаси ва уни қабул қилган ташкилот номи
1
 Жаҳон банки иштирокида Магистрал тармоқларнинг кичик станцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.09.2017 й. ПҚ-3284-сонли Қарори
2
2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида
ЎзР Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон қарорида
3
2017 — 2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш Дастури тўғрисида
ЎзР Президентининг 2017 йил 13 июндаги ПҚ–3054-сон қарори
4
“Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши инвестиция лойиҳасини амалга ошириш борасидаги ишларни ташкиллаштириш тўғрисида”
ЎзР Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПҚ-3473-сон қарори
5
 Қадимий Бухоро туризм зонасини қуриш лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2017 й. 825-сонли Қарори
6
Навоий вилоятининг Нурота туманидаги Чашма тарихий-меъморий мажмуасини комплекс реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2017 й. 807-сонли Қарори
7
Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш инвестиция лойиҳасини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.01.2017 й. ПҚ-2719-сонли Қарори
8
2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2017 й. ПҚ-2853-сонли Қарори
9
 Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ЎзР Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони
10
Шиша идишлар ишлаб чиқариш заводи қурилишини тугаллаш ва фойдаланишга топширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2008 й. 251-сонли Қарори
11
Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўли қурилишини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2004 й. 489-сонли Қарори
Манба: https://nrm.uz ва http://www.lex.uz сайтлари маълумотлари
бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо
мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида (27.03.2017 й. ПҚ-2853-сон) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари “Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўли қурилишини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2004 й. 489-сонли Қарори ва ҳуқумат даражасидаги бошқа ҳужжатларни киритиш мумкин. Шунингдек, миллий иқтисодиётга инвестиция киритиш билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар сирасига тармоқ ва соҳаларда қабул қилинган қарор ва буйруқларни ҳам таъкидлаб ўтиш мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 17 июндаги 13/1-сон қарори шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Республикасида инвестиция жараёнига доир қабул қилинган меъёрий актлар ва ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўртинчи йўналиши инвестиция фаолиятининг минтақавий жиҳатлари билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуасидир (5.1.4-жадвал).
Инвестиция фаолиятининг минтақавий жиҳатлари билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар туркумига Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ёки минтақаларнинг алоҳида тармоқ ва соҳаларини тараққий эттиришга қаратилган лойиҳалар ва инвестицон дастурлар йўналишини белгилаб берувчи қарор ва буйруқлар мажмуаси киритилади. Мисол учун, “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги ПҚ -1856 сонли қарори, “2016 - 2018 йилларда Тошкент вилоятида амал қилувчи саноат корхоналари қувватларини  модернизация  қилиш  ва техник ва технологик қайта қуриш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларни шакллантиришнинг прогноз кўрсаткичлари” 2016 йил 9 мартдаги 291 - сон
4-жадвал
Инвестиция фаолиятининг минтақавий жиҳатлари билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номи
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат-лар рақами, санаси ва уни қабул қилган ташкилот номи
1
2009-2012 йилларда Наманган вилоятида кичик бизнес, тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш дастури тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2009 й. 246-сонли Қарори
2
2003-2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2002 й. 276-сонли Қарори
3
2016-2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2016 й. 291-сонли Қарори
4
2013-2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида
ЎзР Президентининг 2013 йил 2 августдаги ПҚ-2017 сонли қарори
5
2010-2012 йилларда Қўқон шаҳрининг саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 310-сон қарори
6
2016-2018 йилларда Тошкент вилоятида амал қилувчи саноат корхоналари қувватларини модернизация қилиш ва техник ва технологик қайта қуриш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларни шакллантиришнинг прогноз кўрсаткичлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2016 й. 291-сонли Қарорининг 2-иловаси
 
7
2010-2012 йилларда Қўқон шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 311-сон қарори
8
2013 - 2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида
ЎзР Президентининг ПҚ-1940-сонли (20.03.2013 й.) қарори
9
“2016-2018 йилларда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш Давлат дастури” озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янгидан барпо этиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини манзилли рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 11 августдаги 258-сон қарорига 2-илова
10
2017 - 2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш дастури
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 декабрдаги 400-сонли қарори 1-иловаси
Манба: https://nrm.uz ва http://www.lex.uz сайтлари маълумотлари
 
2017 - 2019 йилларда Тошкент шаҳрининг “Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 12 декабрдаги 400-сон ва “2016-2018 йилларда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш Давлат дастури” озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янгидан барпо этиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини манзилли рўйхати” 2016 йил 11 августдаги 258-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа маъмурий-ҳудудий бирликларнинг инвестицион дастурлари бўйича буйруқлари киритилган.
Миллий иқтисодиётдаги инвестиция жараёнига доир қабул қилинган меъёрий актлар ва ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бешинч

  • Aziz Eshboyev 23 декабря 2018 14:30:33
    Juda foydali ma,lumotlar keltirilgan, biz talabalar uchun yaxshi buldi. Shaxsan men darsga tayyorlanishda va kurs ishini yozishda foydalandim. Rahmat Sizlarga. Kelgusida ham foydali ma,lumotlar kutib qolamiz. Barcha ustozlarni kirib kelayotgan 2019 yil bayrami bilan tabriklayman. Sog bulinglar.
    Ответить
  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: