Асосий -> Тадбирлар

Тадбирлар

Эълонлар

Корхоналар ва ташкилотлар бухгалтерлари диққатига!

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг 11-16 ноябрь кунлари Тошкент вилояти корхона ва ташкилотлари бухгалтерлари учун, 18-23 ноябрь кунлари эса Тошкент шаҳри корхона ва ташкилотлари бухгалтерлари учун “Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузиш ҳамда аудит назоратини ташкил этиш услубияти” мавзусида ўқув курси (48 соат) ташкил этилади.


Ўқув курси шартнома асосида ташкил этилиб, институтнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича тажрибали ўқитувчиси томонидан ўтказилади ва якуни бўйича тингловчиларга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.


Ўқув курсида қатнашишни ҳохловчилар институтнинг Ўқув-услубий ишлар бўлимига 71-230-81-91 телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин. 

Батафсил...

Эълон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 686 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти республика ҳукуматининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ “Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар” кафедраси бўйича - (бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича) катта ўқитувчи лавозимини эгаллашга танлов эълон қилади.

Батафсил...

Эълонлар

    Сайтдан фойдаланувчилар ушбу бўлимда Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг, Институт ҳузурида ташкил этилган «Эконометрика ва статистика» ҳамда «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгашнинг ва “Ўзбекистон статистик ахборотномаси” электрон илмий журнали фаолиятлари билан боғлиқ бўлган эълонлар билан танишиб боришлари мумкин.

Батафсил...

Режадаги тадбирлар

2019 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ташкил этилиши белгиланган ўқув курслари

Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан 2018 йил 25 декабрда тасдиқланган "2019 йилда давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури"га асосан 2019 йилда 1155 нафар тизим ходимларининг малакасини ошириш белгиланган.
Жумладан, дастурга мувофиқ жорий йилнинг ноябрь - декабрь ойларида қуйидаги ўқув курслари ташкил этилади:

Батафсил...

Статистик тадқиқотлар бўйича режалаштирилган ишлар

Давлат статистика қўмитаси томонидан 2019 йил 25 декабрда тасдиқланган “Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг 2019 йилда статистика тадқиқотларини амалга ошириш бўйича иш режаси”га мувофиқ, Институт томонидан жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида қуйидаги 4 та мавзуда тадқиқот ишлари бажарилиши кўзда тутилган:

Батафсил...

Режадаги тадбирлар

   Сайтдан фойдаланувчилар ушбу бўлимда Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг, институт ҳузуридаги «Эконометрика ва статистика» ҳамда «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгашнинг ва “Ўзбекистон статистик ахборотномаси” электрон илмий журнали фаолиятлари билан боғлиқ режалаштирилган тадбирлар билан танишиб боришлари мумкин.

Батафсил...