Асосий -> Тадбирлар -> Эълонлар -> Корхоналар ва ташкилотлар бухгалтерлари диққатига!

Корхоналар ва ташкилотлар бухгалтерлари диққатига!

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг 11-16 ноябрь кунлари Тошкент вилояти корхона ва ташкилотлари бухгалтерлари учун, 18-23 ноябрь кунлари эса Тошкент шаҳри корхона ва ташкилотлари бухгалтерлари учун “Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузиш ҳамда аудит назоратини ташкил этиш услубияти” мавзусида ўқув курси (48 соат) ташкил этилади.

Ўқув курси шартнома асосида ташкил этилиб, институтнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича тажрибали ўқитувчиси томонидан ўтказилади ва якуни бўйича тингловчиларга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.

Ўқув курсида қатнашишни ҳохловчилар институтнинг Ўқув-услубий ишлар бўлимига 71-230-81-91 телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин. 



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: