Асосий -> Тадбирлар -> Режадаги тадбирлар -> Статистик тадқиқотлар бўйича режалаштирилган ишлар

Статистик тадқиқотлар бўйича режалаштирилган ишлар

Давлат статистика қўмитаси томонидан 2019 йил 25 декабрда тасдиқланган “Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг 2019 йилда статистика тадқиқотларини амалга ошириш бўйича иш режаси”га мувофиқ, Институт томонидан жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида қуйидаги 4 та мавзуда тадқиқот ишлари бажарилиши кўзда тутилган:

1. “Миллий ҳисоблар тизими - 2008” халқаро стандартларига мувофиқ уй хўжаликларнинг якуний истеъмол ҳаражатларини баҳолаш бўйича услубий тавсиялар тайёрлаш”;

2. “Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда мавжуд чорва моллари ва паррандалар бош сонига оид статистик маълумотларни шакллантириш ва ҳисобот тақдим этиш тизимини тубдан яхшилаш бўйича тавсиялар (хориж тажрибасини инобатга олган ҳолда) ”;

3. “Иқтисодий фаолият турлари кесимида яширин иқтисодиётни баҳолаш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш”;

4. “Туризм хизматлари экспорти ва импорти ҳажмини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш”. 



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: