Асосий -> Тадбирлар -> Режадаги тадбирлар -> 2019 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ташкил этилиши белгиланган ўқув курслари

2019 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ташкил этилиши белгиланган ўқув курслари

Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан 2018 йил 25 декабрда тасдиқланган "2019 йилда давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури"га асосан 2019 йилда 1155 нафар тизим ходимларининг малакасини ошириш белгиланган.

     Жумладан, дастурга мувофиқ жорий йилнинг ноябрь - декабрь ойларида қуйидаги ўқув курслари ташкил этилади:

         1. Ноябрь ойи давомида:

         - "Иқтисодий-статистик таҳлил" ўқув курси (72 соат) – 4 - 13 ноябрь кунлари кунлари - ҳудудий статистика бошқармалари ва туман (шаҳар) статистика бўлимлари бош мутахассислари учун;

         - "Статистика органларида бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда уларнинг таҳлили"ўқув курси (72 соат) - 4 - 13 ноябрь кунлари -   давлат статистика органлари бош бухгалтерлари ўринбосарлари учун;

         - "Давлат ташкилотларида замонавий компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари" ўқув курси (144 соат) – 4 - 23 ноябрь кунлари - барча тоифадаги ходимлар учун; 

         - "Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг статистик танланма кузатувлари" ўқув курси (72 соат) – 11 - 20 ва 21 - 30 ноябрь кунлари - шаҳар ва туман статистика бўлимлари етакчи мутахассислари учун;

         - "Статистика фаолиятида “Электрон ҳукумат” миллий тизими ва ахборот хавфсизлиги" ўқув курси (сайёр курс, 48 соат) – 18 - 23 ноябрь кунлари -Тошкент шаҳар статистика органларининг барча тоифадаги мутахассислари учун;  

         - "Товар ва хизматлар нархларини статистик кузатиш
ва уларнинг  таҳлилиўқув курси " (72 соат) – 18 - 27 ноябрь кунлари - шаҳар ва туман статистика бўлимлари етакчи мутахассислари учун;

         - "Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, чоп этиш ва тарқатишнинг халқаро амалиётдаги замонавий усуллари"ўқув курси (72 соат) – 18 - 27 ноябрь кунлари  - ҳудудий статистика бошқармаларининг бош ва етакчи мутахассислари учун.

     2. Декабрь ойи давомида:

         - "Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими (электрон давлат хизматлари)нинг ривожланиши" ўқувкурси (72 соат) – 2 - 11 декабрь кунлари - шаҳар ва туман статистика бўлимлари бош мутахассислари учун;

         - "Мамлакатни ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш дастурининг устувор йўналишлари ва уларнинг  статистика тизимидаги ифодаси" ўқув курси (48 соат) - 9 - 14 декабрь кунлари - ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари учун;

         - "Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаштириш" ўқув курси (72 соат) - 9 - 18 декабрь кунлари - ҳудудий статистика бошқармаларининг бош ва етакчи мутахассислари учун;

         - "Иқтисодий-статистик таҳлил" ўқув курси (72 соат) - 9 - 18 декабрь кунлари кунлари - ҳудудий статистика бошқармалари ва туман (шаҳар) статистика бўлимлари бош мутахассислари учун;

         - "Давлат статистика органларида ахборот хавфсизлиги" ўқув курси (48 соат) - 9 - 14 ҳамда 16 - 21 декабрь кунлари - шаҳар ва туман статистика бўлимлари мутахассислари учун;

         - "Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг статистик танланма кузатувлари"  ўқувкурси (72 соат) – 12 - 21 декабрь кунлари - шаҳар ва туман статистика бўлимлари бошлиқлари учун.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: