Асосий -> Ўқув курслари бўйича тестлар -> УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ТАНЛАМА КУЗАТУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ

УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ТАНЛАМА КУЗАТУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ

  1. 1.  Уй хўжалигининг асосий белгилари қандай аниқланади?
  2. 2.  Давлат статистика қўмитаси томонидан халқаро стандартларга асосланган уй хўжаликлари танлама кузатуви ўтказиш услубияти нечанчи йил ва кимнинг кўмаги асосида жорий қилинган?
  3. 3. Агар респондентнинг саволларга берган жавобларининг тўғрилигига сизда шубҳа туғилса, у ҳолда жавобларнинг тўғрилигини текшириш мақсадида тўлдирилган саволномаларни маҳаллий фуқаролар йиғини ёки маҳалла қўмиталарига кўрсатиш керакми?
  4. 4.  Сиз уй хўжалигига ўзингизни таништирганингиздан сўнг, Сиздан, маълумотларнинг сир сақланиши нимани билдиришини сўраб қолишса, Сиз нима деб жавоб берасиз?
  5. 5.  Агар уй хўжалиги бошлиғи у билан алоқа ўрнатилаётган пайтда, уй хўжалиги кузатувида, эҳтимол, қатнаша олмаслигини айтса, у ҳолда Сиз нима қиласиз?
  6. 6.  Агар респондентнинг ўзи саволномани қолдиришни илтимос қилса ва ўзи уларни тўлдириб қўйишини айтса, у ҳолда Сиз қандай йўл тутасиз?
  7. 7. Агар савол ёпиқ (тайёр вариантлар мавжуд) бўлса ва ушбу саволга жавоб вариантларининг бирортаси респондент жавобларига мос келмаса, у ҳолда Сиз нима қиласиз?
  8. 8.  Респондентдан қилинган харажатларнинг аниқ бир тури бўйича суммаси сўралган бўлиб, бу саволни у тўғри тушунса-ю, лекин харажат суммаси тўғрисида аниқ жавоб бера олмаса ва бу савол учун “ЖАВОБ БЕРИШГА ҚИЙНАЛАДИ” варианти кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда Сиз нима қиласиз?
  9. 9.   Агар респондент биринчи марта саволни тушунмаган бўлса, у ҳолда нима қиласиз?
  10. 10. Интервьюдан сўнг кузатувчилар қандай қилиб Сиз шахсан ким билан сўров ўтказганингизни аниқлашлари мумкин?
  11. 11.  Уй хўжаликларида ўтказилган танлама кузатув натижалари асосида, қандай маълумотлар шаклланади?
  12. 12.  Кузатувга тушган уй хўжалиги респонденти билан шартнома неча нусхада расмийлаштирилади ва респондент маълумотлари (паспорт, СТИР ва ШЖБПҲ нусхалари) статистика бошқармасига қачон тақдим этилиши шарт?
  13. 13.  Ўзбекистон Республикасида 2018 йил 1 ноябрь ҳолатига энг кам иш ҳақи миқдори қанчадан қанчага ўзгарди?
  14. 14.  Агар ушбу манзилда уй эгалари билан бир қаторда ижарада ҳам яшаётган бўлса, у ҳолда уни уй хўжалиги аъзолари рўйхатига киритиш керакми?
  15. 15.  Оила коэффициенти (уй хўжалигининг ўлчами) қандай ҳисобланади?
  16. 16. Агар интервьюер белгиланган ташриф вақтида уй хўжалиги аъзоларидан ҳеч кимни ёки зарур бўлган аъзоларини топа олмаса, бошқа куни ташриф буюрадими?
  17. 17.  Истеъмол харажатларига нималар киради?
  18. 18. Агар уй эгалари у ерда яшамасалар ва уйини ижарага берган бўлсалар, у ҳолда ижарачи билан суҳбат ўтказадими?
  19. 19. Интервьюер уй ўжаликлари кузатуви саволномасининг В1 бандига кўра, “Илтимос, айтингчи, шахсан ўзингизни ҳам қўшганда, ушбу манзилда неча киши доимий яшайди” деган саволига жавоблар вариантларидан тўғрисини танланг.
  20. 20.  Ўзининг алоҳида бюджетига эга бўлган оилалар бошлиқлари рўйхатига кимни биринчи бўлиб ёзиш керак?
  21. 21. Уй хўжалиги аъзоларининг маълумот даражаси тўғрисидаги саволга респондент педагогика институтини тамомлаганини, ундан сўнг эса мутахассислигини ўзгартирганлиги сабабли савдо техникумини тамомлаганини айтди. Сиз В бўлимнинг 8 устунида нимани белгилайсиз?
  22. 22.  Саволноманинг B бўлими 7 устунида уй хўжалигининг 14 ёшли аъзоси кузатув ўтказилаётган вақтда 9 синфга қатнаётган бўлса, ушбу оила аъзосининг таълим даражаси сифатида қайси даража кўрсатилиши лозим?
  23. 23.  Умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олаётган уй хўжалиги аъзоси учун таълим даражаси сифатида қайси даража кўрсатилади?
  24. 24.  Умумтаълим мактабининг 2-синфида таҳсил олаётган 9 ёшли уй хўжалиги аъзоси учун таълим даражаси сифатида қайси даража кўрсатилади?
  25. 25. Уй хўжалиги бошлиғи бошқа мамлакатга ишлагани кетган бўлса, саволноманинг B бўлимида уй хўжалигининг ушбу аъзоси тўғрисидаги маълумотлар инобатга олинадими?
  26. 26.  Танланган уй хўжалиги мазкур манзилдаги уйнинг бир қисмини ижарага олган, бошқа қисмини эса сўров учун танланмаган якка уй эгаси эгаллаган. С бўлимда қайси жавобни белгилаш керак?
  27. 27.  Уй хўжалигининг умумий майдони 80 кв. метр бўлган иккита турар хонаси мавжуд. Ушбу уйнинг умумий майдони 12 кв. метр бўлган, яқинда ойнаванд қилинган пешайвони бор. Бу ерга газ плитаси билан ошхона кўчирилган. Уй хўжалигини ҳожатхона (5 кв. метр), ваннахона (10 кв. метр), даҳлиз ва йўлакча (10 кв. метр) жойни олган бўлса, тўғри жавобни  белгиланг?
  28. 28.  Шароитлари мавжудлиги ҳақида респондентдан сўралганда жавоб сифатида респондент уларнинг уйида табиий газ ўтказилганлигини, аммо бутун ёз мавсумида газ берилмаганини айтди. Сиз нима қиласиз?
  29. 29.  Сўров учун танланган уй хўжалиги квартирада яшайди. Бу уй хўжалиги сабзавот ва мева етиштириш учун уйи олдида ўзига ер майдони ўраб олган. Уй хўжалигининг бошқа ери мавжуд эмас. Сиз нимани белгилайсиз?
  30. 30.  Уй хўжаликлари кузатуви саволномасининг Е2 бандида қанақа тармоқ ёки соҳалар бўйича маълумотлар акс эттирилган жавобни белгиланг?
  31. 31.  Респондент кузатув ойида тандирда 650 грамм оғирликдаги 10 дона нон ёпганини ва уларнинг 5 тасини бозорга 2000 сўмдан сотиб, қолганини эса уй хўжалиги аъзолари томонидан истеъмол қилинганини айтди. Ушбу нонни ишлаб чиқариш учун бозордан 8 кг ун 1000 сўмдан ва ўз хўжалигидан чиқадиган тухумдан икки дона ишлатди.  Сиз Е2 савол устунларида нима ёзасиз? 
  32. 32. Уй хўжалиги бошлиғи бошқа шаҳарда қурилишда ишлайди ва кузатув ойида ўз қариндоши орқали ўз оиласига 500 минг сўм юборган. Сиз Е1 да нимани белгилайсиз?
  33. 33.  Кузатув ойида уй хўжалигининг бошлиғи олдинги йил авто ҳалокатга учраб вафот этган ўз ўғлининг қабрини зиёрат этиш учун борди. Зиёрат охирида мулла уларга фотиҳа дуосини ўқигандан сўнг, оила унга 1000 сўм берди. Ўша куннинг ўзида оила бошлиғи қўшниси суннат тўйига тўёна сифатида 200 000 сўм қўшнисига берди. Сиз G1 да нимани белгилайсиз?
  34. 34.  Уй хўжалигининг умумий даромадлари бу...?
  35. 35.  Сиз Исмоилов Фозил билан суҳбат ўтказишингиз керак, у эса сўров вақтида 83 ёшга кирган, касал ва қулоғи оғирроқ одам. Унинг ўрнига барча маълумотларга эга бўлган унинг келини жавоб бериш учун келди. Сиз қандай йўл тутасиз?
  36. 36.  Қандай ҳолатларда уй хўжалигининг аъзоси саводсиз ҳисобланади?
  37. 37. Коллежда ўқийдиган уй хўжалиги аъзоси ўқишдан келиб, ҳар куни сигир ва қўйларини боқади. У уйида қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд. Бу уй хўжалиги аъзоси ижтимоий гуруҳнинг қайси тоифасига киради? 
  38. 38. Уй хўжаликлари аъзоларидан бири қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланади. У кузатув даврида жами 500 000 сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сотиб олди, бозорда сотиш учун 2 кунга 8 000 сўм жой пули тўлади ва маҳсулотини 650 000 сўмга сотди. Ушбу маълумотларни Сиз саволноманинг қайси бандларида қайд этасиз? 
  39. 39.  Респондент кузатув ойида 0,5 литр оғирликдаги 5 шиша вино тайёрлаган ва уларнинг
    3 тасини қўшниларига 8 000 сўмдан сотиб, қолганини эса уй хўжалиги аъзолари томонидан истеъмол қилинганини айтди. Ушбу вино ишлаб чиқариш учун бозордан 5 кг узумни
    3000 сўмдан сотиб олиб ишлатди. Сиз ушбу маълумотни Е2 саволида қандай акс эттирасиз? 
  40. 40.  Уй хўжалиги аъзосидан бири 3 ёшгача  бола парвариши таътилида бўлса, J4 саволида ушбу оила аъзоси қайси ижтимоий тоифага мансуб ҳисобланади?
  41. 41.  Кузатув ойида уй хўжалиги аъзоларидан бири 50 млн. сўмга 2 хоналик квартира сотиб олишга харажат қилди лекин ушбу суммани 10 млн. сўмини дўсти ёрдам тариқасида тўлаб берди.  Сиз саволномада нимани белгилайсиз?
  42. 42. Уй хўжалигининг 5 та аъзосидан 2 тасида уяли алоқа телефони ва смартфон мавжуд, ушбу уй хўжалигида Интернетга уланиш имконияти мавжудми?
  43. 43.  Чорва, уй ҳайвонлари ва парранда учун ем харажатлари қайси саволномада акс этирилади?
  44. 44.  Фараз қилайлик, 55 та уй хўжалиги ўрганилди. Улардан 45 та уй хўжалигида 75 та енгил автомобиль мавжуд. Айтингчи, 100 та уй хўжалигига аҳолининг енгил автомобил билан таъминланиш кўрсаткичи нечтани ташкил қилади?
  45. 45.  Қуйидагилардан қайси бири туристик сафар ҳисобланади?
  46. 46.  Ички туризм кузатуви саволномасининг В5 саволида сафарда шахсий автомобилдан фойдаланган ҳолатларда қуйидаги харажат туридан қайси бири тўлдирилиши шарт?
  47. 47. Ички туризм кузатуви саволномасининг A бўлимида уй хўжалиги аъзоларининг жисмоний машғулотлар билан шуғулланишига қуйидагилар киради:
  48. 48.  Муқобил электр энергия ишлаб чиқарувчи мослама тури тўғри кўрсатилган жавобни кўрсатинг.
  49. 49.  Уй хўжалигида Интернетга уланиш имкониятлари қандай қурилмалар орқали амалга оширилиши мумкин? Тўғри ва тўлиқ жавобни тангланг.
  50. 50.  АКТ воситаларига қуйидагиларнинг қайсилари кирмайди?
  51. 51.  Уй хўжалигидан ташқарида жойлашган ҳожатхона деганда қандай ҳожатхона тушунилади?
  52. 52. Уй хўжалигининг бир аъзоси техника, турар-жой ва шунга ўхшашларни ижарага бериш фаолияти билан шуғулланса, ушбу фаолиятдан олинган даромад Уй хўжаликлари кузатуви саволномасининг қайси бўлимида кўрсатилади?
  53. 53. Респондент томонидан меҳнат (касбий) фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган қўшимча ҳақ деганда нима назарда тутилади?
  54. 54.  Уй хўжалиги Wi-Fi тармоғи орқали Интернетга уланса, L2 саволида қайси жавоб варианти белгиланади?
  55. 55. Агар таълим муассасасида ўқитувчи ва ўқувчи Интернет тармоғига мобил телефони орқали уланган ҳолда фойдаланса, Интернетдан фойдаланиш жойи сифатида ... кўрсатилади.
  56. 56.  Респондент охирги 3 ой давомида уйдан ёки ишдан ташқарида интернетга уланиш учун столга қўйиладиган компютердан фойдаланган бўлса М11 саволида нима белгиланади?
  57. 57.  Интервьюер уй хўжаликлари кузатуви бўйича кундалик ёзувлари олиб борилаётган кунларнинг бирида уй хўжалиги бирданига 96 млн. сўмга фойдаланилган автомобил, 20 млн. сўмга гараж ҳамда бензин, аккумулятор ва 6 та баллон сотиб олди.  Кундаликда ИНФОРМАНТ қайси харид турларини ёзиши керак?
  58. 58.  Уй хўжалигида мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар вазни, масалан олий навли буғдой унидан обинон 750 грамм, шакар 890 грамм бўлса, Сиз анкетада буни қандай ва қайси вазн ифодасида акс эттирасиз?
  59. 59.  Уй-жой шароитлари мавжудлиги ҳақида респондентдан сўралганда жавоб сифатида танишини уйида ижарада туришини айтди.  Ижара тўловини саволнома ёки кундаликнинг қайси қисмида кўрсатилиши керак? 
  60. 60.  Кунлик харажатларни ҳисобга олиш кундалигининг биринчи бўлимида қуйидагилар акс эттирилади:
  61. 61. Кундаликни текшириш чоғида интервьюер икки ҳафтанинг ҳаммасида 2-бўлимда бир хил маълумотлар ёзилганини сезиб қолди. Аниқланишича, уй хўжалиги аъзолари асосий озиқ-овқат маҳсулотларини 2 ҳафтада 1 марта сотиб оладилар ва кундаликни тўлдиришда ИНФОРМАНТ уни 14 тенг бўлакка бўлиб, ҳар бир қисмини алоҳида кунга ёзган.
  62. 62.  Уй хўжалиги бошлиғининг турмуш ўртоғи ҳар куни ўз хўжалигидан чиқадиган сут маҳсулотини сузма қилиб кечки овқатга дастурхонга қўяди. Истеъмол қилинган сузмани кундаликнинг қайси бўлимида акс эттирилиши керак?
  63. 63.  Кундаликни тўлдириш кунларидан бирида уй хўжалиги бошлиғи ўзининг иш ҳақи ҳисобидан бир қоп олий навли ун олди. Агар ушбу олинган ун ишлатилган бўлса кундаликнинг 3 бўлимида нима деб ёзиш керак?
  64. 64. Февраль (28 кун) ойида №5 сонли уй хўжалиги аъзолари сони 4 киши бўлиб, 14 кун давомида кунлик харажатларни ҳисобга олиш кундалигининг 1 бўлимида (давр бошидаги қолдиқ) - 6 кг, 2 бўлимида – 3 кг, 3 бўлимида – 2 кг, 4 бўлимида – 1 кг, 1 бўлимида (давр охиридаги қолдиқ) - 2 кг. картошка маҳсулоти қайд қилинган. БИР ОЙ ДАВОМИДА ЖОН БОШИГА истеъмол қилинган картошка маҳсулотлар ҳажмини аниқланг?
  65. 65.  Харид қилинган чорва, уй хайвонлари ёки паррандалар учун озуқалар қайси уй хўжалиги кузатуви воситасида ҳисобга олинади?  
  66. 66.  Кунлик харажатларни ҳисобга олиш кундалиги юритилаётган вақтда уй хўжалигида ўтказилаётган тадбирга совға сифатида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари келтирилди. Ушбу маҳсулотлар кузатув саволномаларида қандай акс эттирилади ?
  67. 67.  2005 йил 24 февралда қабул қилинган Европа статистикаси Кодекси 15 принципи қандай бўлимлардан иборат?
  68. 68.   Статистик методология дегани нима?
  69. 69.  Давлат статистика кузатуви дегани нима?
  70. 70.  Статистик фаолиятни ташкил этиш учун нима меъёрий асос ҳисобланади?
  71. 71.  Кузатувларни режалаштириш ва ўтказишнинг асосий босқичларини айтинг?
  72. 72.  Танлама кузатувларни ўтказишни ташкил қилиш учун тайёргарлик босқичи ўз ичига нималарни олади?
  73. 73.  "Давлат статистикаси тўғрисида" Қонунининг асосий мақсади?    
  74. 74.  Микрофирма ва кичик корхоналарнинг статистика ҳисоботларини тақдим этиш даврийлигини кўрсатинг?
  75. 75.  Кичик тадбиркорлик субъектларининг танлама кузатувлари объектлари бўлиб ........... ҳисобланади.
  76. 76.  Микрофирма ва кичик корхоналар фаолиятини кузатиш учун нечта турдаги анкеталардан фойдаланилади?
  77. 77. Олдинги йилда бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар бўлмаса,  микрофирма ва кичик корхоналар фаолиятини кузатиш учун анкеталарнинг қандай туридан фойдаланилади?
  78. 78.  Микрофирма ва кичик корхоналар кузатувида танлама тўплам қандай шаклланади?
  79. 79.  Қанақа халқаро статистик ташкилотлар билан статистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ишлари йўлга қўйилган?
  80. 80.  Миллий статистика институтлари билан махсус сўровномалар орқали ахборот алмашувини амалга оширувчи халқаро ташкилотлар номларини белгиланг?
  81. 81.  Вилоятда уй хўжаликларининг бюджетини ўрганиш мақсадида 10,0% танлама кузатиш ўтказилган. Кузатиш объекти сифатида қаралади:
  82. 82.  Вилоятда уй хўжаликларининг бюджетини ўрганиш мақсадида 10,0% танлама кузатиш ўтказилган. Кузатиш бирлиги сифатида қаралади:
  83. 83.  Статистик кузатиш дастури сифатида қаралади:
  84. 84.  Статистик кузатишнинг кескин пайти (критик моменти)сифатида қаралади:
  85. 85.  Умумий нарх идекси 1,15ни ташкил этса, пул бирлигининг харид қобилияти қандай ўзгарган?
  86. 86.  Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобот даврида 2,5 млн. сўмни ташкил этиган бўлиб, базис даврга нисбатан 15,0% ошган. Бу даврда ичида пул бирлигининг харид қобилияти 12,% пасайган бўлса, реал иш ҳақи индексини аниқланг?
  87. 87. Нон маҳсулотларини базис ва жорий даврларда истеъмол амалдаги нархларга 500 ва 800 млн сўмга тенг бўлиб, нарх ўзгариши 1,3ни ташкил этиган. Бу давр ичида аҳолининг ўртача сони 1,5% ошган бўлса, жон бошига нон маҳсулотларининг истеъмол индексини аниқланг?
  88. 88. Жорий даврда уй хўжаликлариниг бюджетини танлама кузатиш натижасида ўтган даврга нисбатан сут маҳсулотлари истеъмоли 1,5% пасайган. Бу давр ичида уй хўжаликларини ўртача жон бошига даромади 8,0% ошган бўлса, эластиклик коэффициентини аниқланг?


  • M.Magrupov 12 января 2019 23:27:27
    Men 2018 yilda Markazda malaka oshirish kursida qatnashdim, lekin saytda kurs buyicha test savollari berilmagan edi. Yaxshi bulibdi,tinglovchilar avvaldan test sinovlariga tayorgarlik kurish imkoniyatiga ega. Barchaga omad.
    Ответить
  • шукуров нурали 24 января 2019 11:53:08
    тест саволлари сайтларга қўйилгани яхши бўлибди,статистика соҳасига ишга қабул қилинадиган ходимлар ушбу сайт орқали саволларга тайёрланиб суҳбатга келишлари мумкин
    Ответить
  • балтабай 16 февраля 2019 19:34:39
    тестни жавобларини куйсангизлар яхши булар эди.
    Ответить
  • Элёр 13 марта 2019 21:30:43
    Тест саволлари берилгани яхши уларни варянтлари билан берилса урганишимизга яхши буларди. жавобларни изланиб топганимизда уларни тугри нотугрилигини текширишни текширар эдик.
    Ответить
  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: