Асосий -> Ўқув курслари бўйича тестлар -> Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг статистик танлама кузатувлари

Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг статистик танлама кузатувлари

  1. “Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг статистик танлама кузатувлари”  ўқув курси бўйича

    ТЕСТ САВОЛЛАРИ

    1.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси қайси санада тақдим этилди ва унда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури доирасида қанча ҳажмдаги лойиҳалар амалга оширилганлиги қайд этилди?

     

    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўрсатилган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар негизида қандай мақсадлар мужассам эканлигини аниқланг:

     

    3. Мурожаатномадан: “Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар ... , тадбиркорлик ...” .

     

    4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси бугунги кунда қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фаолият кўрсатиб келмоқда?

     

    5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитаси бугунги кунда фаолият олиб бораётган меъёрий-ҳуқуқий хужжатларнинг қабул қилиниш санаси ва тартиб рақамини аниқланг:

     

    6. Мурожаатномадан: “Ўтиш даврида иқтисодиёт соҳасида статистик ҳисоботларни ... ва давлатнинг иқтисодий салоҳиятини ... жуда муҳимдир”:

     

    7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган сана ва ҳужжат рақамини аниқланг:

     

    8. Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилинишининг долзарблиги нимада:

     

    9.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя килишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари қабул қилинган санаси ва фармон рақамини аниқланг:

     

    10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ва 2018 йил 5 майдаги  ПҚ-3697-сон қарорининг тўлиқ номи қайси жавобда тўғри берилган?

     

    11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ва “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармонлари қабул қилинган сана ва тартиб рақамини аниқланг:

     

    12. Статистика услубиёти дегани нима?

     

    13. Давлат статистика кузатуви – бу:

     

    14. Статистик тадқиқот бу нима?

     

    15. Статистика фаолиятини ташкил этиш учун нима меъёрий асос ҳисобланади?

              

     16. Кузатувларни режалаштириш ва ўтказишнинг асосий босқичларини кўрсатинг?

     

    17. "Маъмурий регистр" – бу:

     

    18. Танлама кузатувларни ўтказишни ташкил қилиш учун тайёргарлик босқичи ўз ичига нималарни олади?

     

    19. Корхоналарнинг статистик регистри – бу ...... базаси.

     

    20. Кузатишлар режаси деганда нимани тушунасиз?

     

    21. Танланма кузатиш - бу ... :

     

    22. Микрофирма ва кичик корхоналарнинг статистика ҳисоботларини тақдим этиш даврийлигини кўрсатинг?

     

    23. Норасмий секторнинг ишлаб чиқариши қайси фаолиятни қамраб олади?

      

     

    24. Юридик мақомга эга бўлмаган якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркорларнинг ташиш фаолияти умумий ҳажмини шакллантириш учун танлама кузатувлар натижалари бўйича ҳисобланадиган асосий кўрсаткичлари нималардан иборат?

            

    25. Фойдаланишга топширилган уй-жойнинг 1 м. кв.  умумий баҳосида меҳнат ва материал харажатлари улуши қайси кўрсаткичлар асосида аниқланади?

    . 

    26. Индивидуал уй-жойларни фойдаланишга топшириш бўйича маълумотлар қайси статистик ҳисобот шаклида акс эттирилади?

     

    27. Фойдаланишга топширилган уй-жойларни танлама кузатувини ўтказишдан мақсад нима?

     

    28. Статистик материалларнинг сифати қайси мезонлар бўйича аниқланиши мумкин?

     

    29. Давлат статистика ташкилотларининг “Статистик ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва чоп этиш”даги асосий вазифаларини амалга оширишларида риоя қиладиган мезонларига нималар киради?

     

    30. Савдо фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахсларни танлама кузатуви қандай мақсадда амалга оширилади?

     

    31. Савдо фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахсларни танлама кузатуви ким томонидан амалга оширилади?

     

    32. Танлама кузатувда “кузатув бирлиги” деган тушунча нимани англатади?

     

    33. Қандай мақомга эга бўлган шахслар ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини амалга оширишлари мумкин?

     

    34. Танлама характеристикалари (кўраткичлари)ни бош тўпламнинг мос параметрларидан фарқланиши ...... билан пайдо бўлади:

     

    35. Танлама кузатишнинг мунтазам хатоси ..... билан пайдо бўлади:

     

    36. Фермер хўжаликларини 19 % маҳсулоти танлама кузатилса, такрорланмайдиган танланма хатоси такрорланадиган танлама хатосидан қанча фоиз кичик бўлади?

     

    37. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш мақсадида 36 % такрорланмайдиган танлама кузатиш ўтказилса, унинг хатоси такрорланадиган танлама хатосидан қанча фоиз кичик бўлади?

     

    38. Агар танлама тўплам салмоғи 36 %дан 19 %гача камайса, танлама хатоси қанча бўлади?

     

    39. Жисмоний шахслар бюджети ўрганилганда уларнинг ўртача йиллик жон бошига сут истеъмоли 120 литрни ва унинг ўртача хатоси 2 литрни ташкил этган бўлса, қандай эҳтимол билан ўртача жон бошига сут истеъмоли 114 литрдан кам ва 126 литрдан кўп бўлмаслигини кафолатлаш мумкин?

     

    40. Иккита фермер хўжалигида ишчиларнинг иш ҳақини ўрганиш мақсадида такрорланмайдиган танлама кузатиш ўтказилди. Агарда иш ҳақининг дисперсияси иккала фермер ўжалигида бир хил бўлса ва иккинчи фермер хўжалигида ишчилар сони биринчи фермер хўжалигига нисбатан 2 марта кўп бўлса, ўртача хато қандай бўлади?

             

    41. Такрорланадиган тасодифий танлама кузатишда ўртача миқдорнинг ўртача хатосини топиш формуласини аниқланг:

              

    42. Такрорланмайдиган тасодифий танлама кузатишда ўртача миқдорнинг ўртача хатосини топиш формуласини аниқланг:

     

    43. Такрорланадиган тасодифий танлама кузатишда ҳисса (салмоқ)нинг ўртача хатосини топиш формуласини аниқланг:

     

    44. Такрорланмайдиган тасодифий танлама кузатиш ҳисса (салмоқ)нинг ўртача хатосини топиш формуласини аниқланг:

     

    45.Туманда йил бошида фермер хўжаликларида 22500 бош қорамол мавжуд бўлган. 2250 бош қорамол танлама кузатилганда ўртача йиллик соғин миқдори 5000 литр сутни, ўртача квадратик четланиш эса 300 литрни ташкил этса, бош тўпламда ўртача йиллик соғин миқдорини 4962 литрдан кам ва 5038 литрдан кўп эмаслигини қандай эҳтимол билан кафолатлаш мумкин?

     

    46. Импорт қилинаётган юкларнинг вазнини божхонада тасодифий такрорланувчи усул билан текшириш учун 200 дона маҳсулот танлаб олинди. Натижада 4 кг ўртача квадратик четланиш билан унинг ўртача вазни 30 кг эканлиги аниқланди. 0,997 эҳтимол билан маҳсулот ўртача вазнининг бош тўпламдаги ишонч чегараларини аниқланг.

     

    47. Ташкилотга келтирилган компьютер жамламаларидан 100 тасининг сифати текширилди. Текшириш натижасида 10 та компьютер жамламасида дефект (нуқсон) борлиги аниқланди. 0,954 эхтимол билан комьютер жамламалари умумий сонида нуқсонга эга бўлган комьютер жамламалари салмоғининг чегарасини аниқланг?

     

    48. Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигида 1000 бош сигир мавжуд. Эҳтимоллик даражаси 0,997 ва ўртача квадрат тафовут 8 бўлганда ўртача йиллик сут миқдори аниқлашда йўл қуйилиши мумкин бўлган хато 2 литрдан ошмаслиги учун нечта сигир танлаб кузатиш учун олиниши керак?

     

    49. Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигидаги 1000 та сигирларнинг 50 фоизи зотли сигирлар эканлиги аниқланди. Ушбу салмоғни аниқлашдаги йўл қўйилиши мумкин бўлган хато 0,954 эҳтимоллик даражаси билан чегаравий хато 8 фоиздан ошмаган ҳолда 1000та сигирдан нечта зотли сигирлар танлаб олиниши керак?

     

    50. Фараз қилайлик, 2500та сигирнинг 80 фоизи зотли сигирлар бўлсин. Ушбу салмоқни аниқлашдаги йўл қўйилиши мумкин бўлган хато 0,954 эҳтимоллик даражаси билан 3 фоиздан, яъни дан ошмасин. Бунинг учун 2500та сигирдан нечта зотли сигир танлаб олиниши керак?



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: