Марказ ҳакида

 



Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази маъмурияти барча фуқароларни янги 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” билан чин юракдан қизғин табриклайди. Сизларга мустаҳкам соғлик, тинчлик, хурсандчилик, оилавий бахт, хайр-барака, доимий омад ёр бўлишини ва барча эзгу ниятларингизни ушалишини тилайди.

 


 

 

sds

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази (бундан кейинги ўринларда Марказ) Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Раисининг 2017 йил 27 ноябрдаги 116-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази тўғрисида Низом”га асосан ҳаракат қилади.

Марказ давлат статистика органлари ходимлари ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналар мутахассисларини малакасини ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасаси ҳисобланади, шунингдек Давлат статистика қўмитасининг буюртмасига асосан статистика тадқиқотларини амалга оширади.

Давлат статистика органлари  мутахассисларини ўқитиш Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сонли Қарори асосида ишлаб чиқилган тизим ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурлари  асосида амалга оширилади.

 

Новости

Самарқандда сайёр ўқувлар

14-06-2018

Марказнинг 2018 йилдаги ўқув курслари дастурига асосан навбатдаги сайёр ўқув курслари Самарқанд шаҳрида ташкил этилди. Ўқув курсларининг бири замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга бағишланган бўлса, иккинчиси корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари малакасини ошириш бўйича ташкил этилди.

2018 yilning may oyida O`zbekiston Respublikasi iste`mol sektoridagi inflyatsiya darajasi

02-06-2018

2018 yilning may oyida iste`mol bozoridagi tovar va xizmatlar narxi o`rtacha 0,8 %ga ko`tarildi. Shundan, mahsulotlar narxi oy davomida o`rtacha 0,4 %ga hamda xizmatlar 2,1 %ga qimmatlashdi.

Шавкат Мирзиёевнинг ҳаётидан бир кун

02-06-2018

Ҳар қандай инсоннинг маълум бир режаси ва иш графиги бўлади. Режа кўпинча кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик бўлади. Бугун Ўзбекистон президентининг матбуот хизматидан келаётган ахборот оқимига назар ташлай туриб, ҳар қандай инсоннинг ҳаётида режалаштириш чиндан ҳам муҳим ўрин тутишига амин бўлдик.